Қиздир-йигитдир осмон никоҳи ерга тушиб, оила қуришга қарор қилганларида, ҳар бирлари ўз хаёлларида энг бахтли жуфт булишни орзу қилишади. Лекин орзунинг ўзи камлик қилишини юкоридаги саҳифаларда кўриб чикдик.
Бахтибекамликнинг ҳам уз қонун-қоидалари бормикин, деб сурагувчилар булиши табиий. Бор, албатта.
Қуйидаги «қўлбола» қоидаларга риоя этиб кўринг, бахтли булмасангиз – биз кафил!
- ҳеч қачон, ҳар қандай вазиятда бир-бирингизни «эговламанг» ҳам, «арраламанг» ҳам. Худонинг инояти билан эр хотинга, хотин эрга энг яқин кишилардир. Энг яқин кишилар бир-бирининг «оғриқли нуқталарини» яхши биладилар. Табиийки, яқинларнинг кичик зарбаси ҳам очиқ ярага туз сепгандек таъсир қилади. Киши бошқалар, бегоналардан энг кучли зарбаларни ҳам кутариши мумкин. Яқинининг арзимас озорини ҳам кугара олмаслиги турган гап. Инсон табиати шундай;
- узингизни жуфтингиздан ақллироқ билиб, зинҳор буни намойиш этишга шошилиб, уни тарбиялашга киришманг. Буни эркакларнинг жини суймайди;
- кишилар ўртасидаги ўзаро муносабатларда энг муҳими инсоннинг ўзлигини йўқотмаслигидир. Жуфтингизнинг ўзига ёқкан, узоқ йиллар урганиш булиб қолган кўникма ва одатларини, агар улар атрофдагилар учун зарар келтирмаса, ўзгартиришга мажбур этманг;
бир-бирингизни, айниқса, бошкалар олдида танқид қилаверманг. Бу гап эркаклардан кўра, сизга кўпроқ тааллуқли, тоифадош. Бир тадқиқот натижаларига эътибор беринг: «Эрингизни бегоналар, танишлар. қариндошлар, болалар олдида танқид қилиб турасизми?» деган саволга 3 1% аёлларгина эрларини умуман танқид қилмасликларини айтганлар, 69% аёллар «ҳа» деб жавоб берганлар. Шулардан 13% и дуч келган жойда ва жуда тез-тез танқид килишларини тан олган. Оилада руҳий-ахлоқий маданиятни сақлаш, ҳатто ўринли танқидий фикрларни ҳам эру хотин юзма-юз, гувоҳларсиз, айниқса, болалар кўз унгидан холи жойда қизишмай айтишни тақозо қилади. Қолаверса, бир томоннинг ҳадеб иккинчи томонни кескин танқид қилавериши оиладаги руҳий мувозанатни бузади. Жуфтлар тобора бир-бирларини аямайдиган булиб борадилар. аста-секин бир-бирларидан бегоналашиб узоқлашадилар. Олимлар бундай ҳолатни оилани мана ҳозир портлаши мумкин булган порох бочкаси устида тургани билан қиёслашади;
- бир-бирингизни қадрлашга урганинг. Фақат ўз жуфти олдида кадр топган инсонгина бошқалар олдида ҳам қадр топиши осон. «Эрга суюкли – элга суюкли», деб бежиз айтмаган халқимиз;
- бир-бирингизга эътиборли бўлинг. Уз кузатувларингиздан «барча оилавий низолар асосида майда-чуйда ётади», деб аллақачон хулоса чиқарган булсангиз керак. Тўғри хулоса. Лекин негадир эрталаб туришимизда бир-биримизга «ассалому алайкум!» дейишни, ётар олдида хотиржамлик тилашни унутамиз. Ширин таом учун миннатдорчилик билдириш, эрни мулойим ишга кузатиш, ишдан қайтганда яшнаб кутиб олиш (ахир, куни билан дийдор куришмадик-а!), кунглини кутариш учун «яхши ҳам бахтимга сиз борсиз!» дейиш – одат тусига кирганда эди, ишонинг, низолар аллақачон оиладан барҳам топиб кетарди. Эътибор – бу муҳаббатдир, унинг энг аниқ ва мўлжалга тегадиган изҳоридир. Инсон ҳамиша ўзига нисбатан эътибор талаб қиладиган дунёдагтнг-нозик-мавжудотдир—Ҳеч нарса-калбнинп иссиқ меҳр-муҳаббатини у йўналтирилган кишига эътиборчалик аниқ етказа олмайди. Айни пайтда эр-хотин муносабатидаги эътиборсизликдан бўлак ҳеч нарса кишининг меҳрсизлигини, жуфтига нисбатан «совуқлигини» ёрқин ошкор ҳам этолмайди. Буни унутмаслик керак;
- бир-бирингизга ширинсўз бўлинг. Бахт калити – тилда, деб бежиз айтилмаган.
Негадир айримлар ишжойларида одамлар билан жуда тарбия кўрган, маданиятли ва ширин сўз кишилар каби муомала қилсалар ҳам, уйга қайтгач, тезда ўзгариб қоладилар. Ўз жуфтларига қўпол муомала қиладилар, ақл ўргатишни яхши кўрадилар, инжиқ ва талабчан бўлиб қоладилар, буйруқ беришдан нарига ўтмайдилар. Ўзингизни бир имтиҳон қилиб кўринг-чи, сиз ўшандайлардан эмасмисиз?
– бир-бирингиз билан кўпроқ мулоқот қилиб туринг. Ахир, давримиз фан-техника тараққиёти даври бўлса, ахборот ҳар кимга радио ва телевидение орқали оқиб келиб турган бўлса, бундай мулоқотга зарурат борми, дерсиз. Бўлганда қандай! Сиз бунга муҳтожлигингизни сезмаяпсизми? Келинг, очиқчасига тан олайлик. Ишдан, жамоатдан, юмушлардан чарчаган пайтларингиз дилингизга яқин кишингиз билан
бйр1?ҳасратлашиб»’,-«кўнгилёзишиб»—ўтирғингизкелади-а?-Бу-Одам жуфтин гиз бўлса қандай яхши! Бу мулоқотлардан (хоҳ бир чойнак аччиқ чой устида, хоҳ истироҳат боғида ёнма-ён суҳбатлашиб, хоҳ бирон қаҳвахонада фақат икковингиз ёлғиз) кўнглингиз тўлиб, яйраб кетаётганингизни сезяпсизми? Хижолат бўлманг. Қизарманг ҳам. Бу мулоқотлар оқибати яқинингиз – жуфтингизнинг яна ҳам яқин лашганини, қалбингизда энг эзгу тилаклар яралаётганини сезасиз. Ҳа, яқинингиз нинг яқинлигини сезиш сизда ўзингизга нисбатан катта ишонч уйғотади, сиз унга ҳам керак эканлигингизни, унга ўзингизни фидо қилишга тайёрлигингизни ҳис қиласиз. Бу туйғулар сизга нақадар керак! Ҳа, аёл киши ҳамиша оила уни қувватлантирувчи энг муқаддас булоқ эканини билиб туриши керак;
– фақат яхши нарсаларнигина эслаб қолинг. Яхши нарсани эслаб қолиш ёмон нарсани унутиш демакдир. Наилож, ёмонликнинг жароҳати чуқурроқ, изтироби кучлироқ, оқибат келадиган кайфият бузуқроқ бўлади. «Яхшилик бир қадам юргунча, ёмонлик ўн қадам босиб қўяди», деган гап ҳам рост. Лекин, ёмонликнинг яхшиликка нисбатан анча камлиги ҳам рост. Фақат яхшиликни ҳар нарсада кўра билиш, қадрига ета билиш керак; .
– ўз соғлиғингиз ва яқинларнинг саломатлигини асранг. Ҳайрон бўлманг, шахсан менинг соғлиғимнинг бошқаларга нима дахли бор, деманг. Ўз соғлиғинг устида қайғуриш яқинларнинг саломатлигини асраш демакдир. Сиз касал бўлиб қолсангиз, аввало, яқинларингизнинг хотиржамлиги йўқолади, ҳаёт мароми бузилади. Уларнинг саломатлиги ҳақида қайғурганингиз – оилангиз, яқинларингиз фаровонлигини таъминлаганингиз эмасми?
– бир-бирларингизнинг ишларингиз билан қизиқиб туринг. Аввало, эрини севган аёл уни ишга суйиб кузатади. Бундай кузатилган эр куни билан кўп яхши ишлар қилишга қодир бўлади. Уша яхши ишларни бажариб келган эрнинг ишлари билан мунтазам қизиқиб, суриштириб турсангиз, ишонинг, ўз ғам ва ташвишларини, қувонч ва шодликларини бировларга кўтариб боришига ҳожат қолмайди.
Бу қоидаларни ҳар бир аёл ўзича яна давом эттириши мумкинлигига ишонган ҳолда шу ерда тўхтатамиз. Зеро, ҳар бир аёлнинг сеҳри-ю меҳри қирқ туяга юк бўлади, деб бежиз айтишмаган. Уларнинг ҳаммасини ўз бахтибекамлигимизга қалқон қилишимиз ҳам, қурбон қилишимиз ҳам рост.