Илгак ёки бачадон ичига ўрнатиладиган восита (БИВ) – бу кичкина пластик мослама бўлиб, уни исталмаган ҳомиладорликдан сақланиш учун бачадон ичига урнатилади.
Замонавий ва юқори самарали БИВ моделларида пластикдан ясалган мослама мис сим билан ўралган.
БИВдан қандай фойдаланиладн?
- қисқа ва оддий муолажа вақтида махсус билимга эга шифокор БИВни бачадон ичига ўрнатади;
- ҳомиладор бўлишни истасангиз шифокор БИВни олиб ташлайди.
Афзалликлари:
- юқори самарадор;
- 4-10 йил давомида ҳомиладорликдан сақланишингизни таъминлайди;
- БИВни қўллаш жинсий алоқа билан боғлиқ эмас;
- туғурукдан кейин шифокор ёрдамида дарҳол ўрнатиш ва эмизикли даврда
қуллаш мумкин.
Учраши мумкин булган салбий таъсири:
- ҳайз даврида кетадиган қон микдори кўпайиб, оғриқлар пайдо бўлиши мумкин;
- ҳайз оралиғида қон суркалиши;
- жинсий йўл орқали юқадиган касалликларга мойиллиги бор аёлларда кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиши.
Қуйидаги аёлларга БИВни ўрнатиб булмайди:
- ҳомиладорликдан гумони бўлса;
- бачадон буйни ва кичик чаноқ аъзоларинипг ўткир яллиғланиши ва жинсий йул орқали юқадиган касалликлари бўлса;
- охирги уч ойда кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиши кузатилган бўлса;
- қиндан сабаби аниқланмаган қон кетиш кузатилса;
- жинсий аъзоларнинг ўсма касаллиги булса;
- камконликнинг оғир формалари (НВ<9 гр);
- жинсий йўл орқали юқадиган касалликларга чалиниш хавфи юқори бўлса;
- организм сустлашиб, инфекция ва ВИЧга мойиллиги ошган ҳолатлар.
Кейинги тиббий назорат:
- БИВ ўрнатилгандан 4-6 ҳафтадан кейин, ҳайз бошланишини кутмасдан шифокорга профилактика мақсадида мурожаат қилинг. Агар сизни бирорта муаммо безовта қилса, бу муддатни кутмасдан мурожаат қилаверинг.
Қуйидаги ҳолларда шифокорга мурожаат қилинг:
- ҳомиладорман, деб гумонсирасангиз;
- қиндан кўп қон кетса (одатдагидан кўп ва узоқ муддатли);
- қоринда қаттиқ оғриқ пайдо булса, жинсий алоқа пайтида оғриқ ва қон кетса;
- инфекция аломатлари пайдо булиб, қин ажралмалари кўпайса;
- БИВ «ипча»ларини сезмай қуйсангиз ёки бу «инча»лар одатдагидан калта ёки
узунроқ булиб қолса.