Главные новости
Главная / Жаҳон / Бағдодда номаълум кимсалар куч тузилмалари ходимлари ва намойишчиларни ўққа тутмоқда
<

Бағдодда номаълум кимсалар куч тузилмалари ходимлари ва намойишчиларни ўққа тутмоқда

Бағдодда номаълум снайперлар 4 кишини отиб ўлдирди. Бу ҳақда “Рудау” телеканали хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, қурбонлардан 2 нафари куч тузилмалари ходимлари, яна 2 нафари намойишчилар бўлган.

xylwbme25jkdzxwriyboagjp1hixy6qe

Таъкидланишича, Бағдоддаги тартибсизликларда умумий ҳисобда 42 киши ҳалок бўлган. Жароҳатланганлар сони 2 мингга яқинни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда Ироқда интернетга кириш тўсилган, комендантлик соати киритилган.

4 октябрда намойишчиларга Ироқ бош вазири Одил Абдул Маҳдий мурожаат қилиб, уларни тарқалишга чақирган. Шунингдек, шиалар диний раҳнамоси оятуллоҳ Али ас-Систаний ҳам чиқиш қилиб, мамлакат раҳбариятини танқид қилган ва тартибсизликларни тугатишга чақирган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

lbkunrpf5e-xrqmtgy2hi-rfun6nnqzw

«Жон Терри – доимий мижозларимиздан» — Лондонда костюм-шим бизнесини йўлга қўйган Элбек Алиев билан суҳбат

Муваффақиятли юриб кетган битта бизнесга эрта босқичларда ёпилиб кетган ўнлаб компаниялар тўғри келади. Тадбиркор бўлишни …