Главные новости
Главная / Жамият / «Бўстон» санаторийсида карантинда бўлган фуқароларга жавоб берилди
<

«Бўстон» санаторийсида карантинда бўлган фуқароларга жавоб берилди

Карантин муддати (14 кун) тугагани муносабати билан карантин ҳолатида сақланган фуқароларнинг 294 нафари ўз уйига кузатилди, яқин вақтлар ичида карантиндаги бошқа фуқароларга ҳам жавоб берилади.

Бугун, 18 февраль куни Тошкент вилоятидаги «Бўстон» санаторийсида жойлаштирилган 294 нафар фуқарони карантин муддати якунига етиши муносабати билан уйига кузатиш маросими бўлиб ўтди.


Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосан, коронавирус инкубацияси даврини ҳисобга олган ҳолда, Хитойдан олиб келинган фуқароларимиз 14 кун давомида халқаро санитария-эпедимиология талаблари асосида қатъий карантин ҳолатида сақланди. Шу давр якунига қадар тиббий кузатув ва махсус лаборатория текширувлари тўлиқ, халқаро стандартлар бўйича олиб борилди. Карантинда бўлган фуқаролар биринчи кун ва инкубация даврининг тугаши билан, яъни икки марта коронавирус инфекцияси бор йўқлигини аниқлаш бўйича вирусологик лаборатория текширувларидан ўтказилди. Таҳлил натижалари бирор фуқарода ҳам коронавирус инфекцияси йўқлигини аниқлаб берди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.


Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

«Бўстон» санаторийси тўлиқ карантин талаблари асосида жиҳозланди. Кузатув олиб бориш учун тегишли тиббий жиҳозлар ва зарур дори воситалари билан таъминланди. Хусусан, коронавирус диагностикаси воситаларининг зарур захиралари яратилиб, керакли дори ҳамда дезинфекция воситалари, ускуналар, сарфлаш материаллари, шунингдек, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланди. Соҳанинг етук мутахассислари томонидан Ухан шаҳри ва Хитойнинг бошқа ҳудудларидан олиб келинган фуқаролар алоҳида назорат остида бўлиб, мунтазам тиббий текширувлардан ўтказилди. Шунингдек, мазкур тиббиёт муассасаларида барча керакли маиший воситалар ва зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди. Ошхоналарда 14 кунлик таомнома тузилиб, кунига уч марта сифатли овқатланиш ташкил этилди», – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитания-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов.


Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Барча муассасаларда юқумли касалликлар бўйича малакали вирусолог, эпидемиолог ва бошқа етакчи шифокор-мутахассислар иш олиб боришган. Улар карантин муассасасида белгиланган муддат якунига етгунга қадар фаолият юритишди. Шунингдек, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида ички ишлар органлари, Миллий гвардия ходимлари жалб этилиб, улар алоҳида биноларга жойлаштирилган.


Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

«Хитойда хавотирли эпидемик вазиятдан анча тушкун аҳволга тушиб қолган эдик. Ана шундай қийин вазиятда давлатимиз томонидан кўрсатилган ғамхўрлик бизни жудаям қувонтирди. Юртимиз тупроғига қадам қўйишимиз билан кўнглимиз анча хотиржам бўлди. Биз жойлашган санаторийда барча шароитлар яратилган экан. Аъло кайфиятда дам олдик, бир-биримиз билан дўстлашдик. Очиғи, бу жойдан кетгимиз ҳам келмаяпти», – дейди бўкалик Севара Миралиева.


Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Карантин объектларида сақланаётган фуқароларнинг оила аъзолари ва яқин қариндошлари билан мулоқот қилишлари учун телефон аппаратлари ўрнатилди. Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги Стоматология институтида карантиндаги фуқаролар билан уларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари мулоқоти учун видеоконференцалоқа воситалари ва телефон аппаратлари ўрнатилган Call center фаолият юритди.


Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 «Бу ерда бизга 14 кун давомида жуда яхши қарашди. Шифокорлар жуда хушмуомалалик билан кайфиятимизни кўтаришга ҳаракат қилишди. Ҳар куни бизни икки мартадан текширувдан ўтказиб туришди. Бўш вақтимизни унумли ўтказиш учун ҳам барча шароитларни қилиб беришди. Бу ерга келиб барча хавотирларимиз тумандек тарқаб, қалбимизни фахр-ифтихор ҳисси эгаллади. Мана шундай юртнинг фарзанди эканлигимиздан ғурурландик.

Негаки, кўпгина мамлакатлар Хитойдаги фуқароларини юртига қайтариб, бу даражада эътибор ва кўмак кўрсата олмаётганининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Шундай экан, ҳамиша ватан ҳимоясида бўлган бахтиёр инсонлармиз, деб бемалол айта оламиз. Фурсатдан фойдаланиб, бизга ғамхўрлик қилган барчага чуқур миннатдорлик билдирамиз», – дейди бухоролик Илҳом Қурбонов.


Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Яқин вақтлар ичида карантин муддати якунига етиши муносабати билан бошқа тиббиёт муассасаларидаги Хитойдан олиб келинган фуқаролар ҳам ўз уйларига кузатилади.


Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Эслатиб ўтамиз 4-6 февраль кунларида Хитойдан Ўзбекистоннинг 584 нафар фуқароси учта чартер рейс орқали мамлакатга олиб келинган эди.

Ҳар бир рейсга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг малакали инфекционист ва эпидемиолог мутахассислари жалб этилиб, парвоз олди ва парвоз давомида олиб келинаётган фуқароларнинг саломатлиги тиббий кузатув остига олинди. Парвоз давомида йўловчилар орасида тана ҳарорати кўтарилган ва соғлиғида ўзгаришлар бўлган фуқаролар аниқланмаганди.

Рейслар Тошкент халқаро аэропортига учиб келганида яна бир бор тегишли мутахассислар томонидан самолёт бортига чиқиб, йўловчиларнинг тана ҳарорати портатив тепловизор ва электрон термометрлар ёрдамида ўлчанди, уларнинг орасида тана ҳарорати меъёридан юқори бўлган фуқаролар аниқланмади. Шунингдек, йўловчилар самолёт трапидан тушишлари билан, шу ернинг ўзида мутахассислар томонидан уларнинг эгнидаги кийимлари ҳамда уларнинг қўл юклари тегишли тартибда зарарсизлантирилди.

Сўнгра барча йўловчилар коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, хавфсиз санитария-эпидемиологик ҳолатни таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида махсус тайёрланган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

anp7ua0iz6dquamq_v2ygobbx5n48net

ССВ: Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар орасида ёши 60дан юқори бўлганлар сони 18 нафар

Коронавирусга чалинган 263 нафар фуқародан 102 нафари хорижда бўлган, 161 нафари эса улар билан мулоқотда …