08/11/2024
Главная / Маданият / Бўйида бўлиш ва ҳомиланинг ривожланиши

Бўйида бўлиш ва ҳомиланинг ривожланиши

Табиатнинг жинсий яқинликдан кузда тутган мақсади янги ҳаётнинг дунёга келишини таъминлашдир. Қандай қилиб инсондан инсон пайдо булади? Ёруғ дунёни кўргунича у қандай яшайди?

Ҳомиланинг пайдо бўлишига сабаб – уруғланишдир. У жинсий яқинлик натижасида аёл тухум ҳужайрасининг эркак пушт ҳужайраси – сперматозоид билан қушилиб кетиши (сингалия) оқибатида юзага келади. Қинга тушган сперматозоидлар бачадон буйни орқали бачадон бўшлиғига, сўнгра тухум йулига утиб, шу ерда жинсий яқинликдан 1,5-2 соат ўтгач, тухум ҳужайра билан тўқнаш келади.

273074

Тухум ҳужайранинг пўсти ҳисобланадиган юпқа пардани тешиб, фақат битта сперматозоид (энг кучлиси) ичкарига утиб олади; сперматозоид ядроси ва тухум ҳужайра бир-бирига 9 – Хотин-қизлар энциклопедияси кўшилиб кетади (бу вактда тухум ҳужайрада шундай мураккаб ўзгаришлар юз берадики, натижада, бошқа миллионлаб сперматозоид ўтолмай ҳалок бўлади) ва уруғланиш (сингалия) содир бўлади.

Дастлаб уруғланган тухум ҳужайра (зигота) фақат микроскоплардагина кўринадиган жуда кичик томчи ҳолида бўлади. Бачадон найининг тулқинсимон кисқариши туфайли уруғланган тухум бачадон бушлиғи томон сурилиб боради. Айни вақтда уруғланган тухумда бўлиниш жараёни бошланади: аввал икки нимтага
ажралади, уларнинг ҳар бири ўз навбатида яна бўлинаверади. Шундай қилиб, битта тухум ҳужайрасидан шаклан диаметри 1,5 мм ли тут мевасига ўхшаб кетадиган шарсимон танани ҳосил қилувчи беҳисоб ҳужайралар пайдо булади. Мана шу бир талай ҳужайралардан аста-секин жуда мураккаб йўл билан табиатнинг энг ажойиб туҳфаси – ҳомила, одам пушти (ҳомила тухуми) ҳосил бўлади. У эмбрион ичида  ривожланиб боради. Айтиш керакки, ҳомиланинг энг мураккаб, энг сирли даври ҳам айнан ана шу давр. Ҳеч бир аёл ўз ичида кечаётган бу мураккаб жараёнларни ҳис қилмайди, қачон ҳомиладор булганини ҳам айтиб бера олмайди.

Бачадон бушлиғига тушган ҳомила тухуми 6-8 кунда бачадон шиллиқ пардасига пайвандланиб ўрнашиб олади ва ҳомиладорлик (бўйида бўлиш) вужудга келади. Ҳомиладорлик 9 ой-40 ҳафта ёки 280 кун давом этади ва боланинг туғилнши билан якунланади.

Ҳомиладорлик вужудга келиб, ҳомила шакллана бошлаган пайтдан аёл организмида ҳам тегишлича узгаришлар жараёни кечади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳомила она қонидан кислород ва озиқ моддаларини (оқсил, ёғ, углевод, сув, витаминлар, гормонлар, минерал тузлар) олади. Ҳомиладорликнинг 4-ойи бошида плацента, яъни йулдошнинг таркибий қисми – бола урни ҳосил бўлади. Ҳомила узун  чилвир ипга ўхшаш (тахминан 50 см) киндик орқали плацента билан туташади.
Киндикдан қон томирлари ўтади, плацента эса бачадон деворига урнашган бўлади. Она организми билан ҳомиланинг плацента орқали боғланиши бола туғилгунга қадар давом этади. Муболаға қилмасдан айтиш мумкинки, туғилажак боланинг ривожланиши ва саломатлиги плацентанинг тўғри тузилиши, шаклланиши (катталиги, калинлиги, тўлиқлиги) ва фаолиятига боғлиқ. Плацента мураккаб кимё лабораторияси вазифасини бажаради, унда она қонидан келадиган озиқ модда бир сидра «қайта ишланиб», болага утади. Плацента айни вақтда ҳомилани ҳар турли нохуш ташқи таъсирлардан сақлаб турадиган ўзига хос тўсиқ вазифасини ҳам бажаради.
Ҳомиладор аёллар турли дори-дармонларни фақат шифокорнинг рухсати билан ва  унинг назорати остида қабул қилишлари ва ҳар хил инфекциялардан сақланишлари лозимлигини ҳомила бошланишиданоқ уларга тушунтириб борилади. Сабаби плацентанинг танлов қобилияти анча паст. У она организмига тасодифан тушиб колган бегона моддаларни ҳам онадан ҳомилага ўтказиб юбориб, унга зиён етказиши мумкин. Плацента деярли барча кимёвий ва доривор моддаларни, кўп вирус ва микробларни ўтказиб юборади. Бола туғилгандан кейин плацента бачадон деворидан ажралади ва киндик, ҳомила пардалари билан биргаликда туғурук йўллари оркали ташкарига чиқади.

Ҳомила кун, ҳафта, ой сайин ўсади ва ривожланади. 18-кундаёқ мўъжизавий томчининг шакли ўзгара бошлайди, у торайиб чузилади. Унда асаб, қон ишлаб берувчи юрак-томир, ҳазм қилиш, чиқариш ва бошқа аъзоларнинг куртаклари ҳосил була бошлайди ва юракка ўхшаш нарса вужудга келади. Бу миттигина «тана»да томир ура бошлайди. Яна 8 кун ўтгач, томчи икки баравар узаяди, унинг юзасида жуда кичкина бўртмачалар билиниб туради, кейинчалик улар қулоқ, ияк, умуртқаларга айланади.

Ҳомиланинг икки ойликкача бўлган ривожланиш даври эмбрионал даври дейилади. 2 ойликда ҳомиланинг бўйи 3 см, массаси 11 г бўлиб, сут эмизувчилардан фарқ қилмайди – кузлари йирик, бош суяги катта, кўриниши баликни эслатади. Ҳомила секин-аста одам қиёфасини ола бошлайди. 11 ҳафтадан сунг увоққина одам организми шаклланади. Ҳомиланинг аьзо ва системалари ҳамда плацента етилиб боради ва мукаммаллашади.

Она ҳомиланинг ҳаракатини биринчи ҳомиладорликда 20-ҳафтадан сеза бошлайди. Ҳомила қисқа-қисқа турткилар ёки мускулларни қўзғатиб юборадиган даражада ўзини ростлаш, керишишга ухшаш қаттиқ ҳаракатлар қилади. Шунингдек, ҳомиланинг юрак уришини ҳам эшитиш мумкин; у онанинг юрак уришидан деярли икки баравар тезроқ уради. Лозим бўлса, 5-6 ҳафталик ҳомиланинг юрак уриши  махсус аппаратларда аниқланади. 5 ойлик ҳомиланинг қулоқлари яхши эшита бошлайди, у фақат онанинг юрак уришинигина эмас, балки ҳали ўзи курмаган, билмаган сирли ташқи дунёдан эшитилаётган қаттиқ овозларни ҳам ажрата олиш қобилиятига эга. Унинг ҳам ўзига яраша ташвишлари бор: онаси ҳаракат қилаётган вақтда беҳосдан нозик танаси кисилиб шикастланмаслиги учун маҳкам ўрнашиб олишга улгуриши керак; она дам олаётган пайтда эркин булиши, қўл-оёқларини бемалол ёзиб олиши мумкин.

Ҳомиладорликнинг охирида ҳомиланинг буйи 50 см ва ундан ортиқ, оғирлиги 3200-3500 г (баъзида ундан ҳам ортиқ) булади. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, тўнғич боладан кўра, кейингиларида ҳомиланинг вазни оғирроқ бўлади, 5-6-боладан сўнг яна кичиклашади. Туғилажак боланинг ўзи ёруғ дунё юзини кўришга астойдил тиришади, кунига 200 дан ортиқ ҳаракатлар қилади, энди қўл-оёқларини қимирлатиш билан чегараланиб қолмай, ағдарилиб ҳам туради. Ичаклар, буйрак, меъда ишлаб туради, терисининг ранги узгариб, буришганлари текисланади. Гўё ҳамма ҳаракатлари билан «Қани нимам мени одамга ўхшамайди», деяётгандай. Ўхшашлигини исботлаш маъносида бармоғини сўради, ҳиқичоқ тутади. Бу ҳомила учун энг масъул давр ҳисобланади.

Ҳомиланинг бачадонда қандай жойлашуви ҳаммани қизиқтиради. Бачадонда ҳомила ҳар томондан ўзига хос қобиқ билан ўралган бўлади.

Уни ўраб турадиган «қоғоноқ сувлари» деб аталадиган сарғиш рангдаги суюқлик ташқаридан бехосдан бўладиган зарбларга тўсиқ булиб, ҳомиланинг вазиятини ўзгартириб туришга имкон беради, қиндан инфекция келиб тушишдан сақлайди. Қоғоноқ суви оқсил, тузлар, микроэлементлар, ёғлар, қанд, гормонлар, ферментлардан иборат. Бундай тузилма ҳомиланинг ўсиши учун қулай шароит яратади,  ташқи ғайриихтиёрий шикастлардан сақлайди, унга ҳаракатлар қилишга имкон беради. Тахминан ҳомиладорликнинг 30 32-ҳафтасига қадар ҳомила бачадонда уз ҳолатини осонлик билан узгартира олади, кейинчалик эса ҳаракатлар сустлашади.
Ҳомиладорликнинг охирига келиб ҳомила она танасига нисбатан бўйламасига ҳолатда жойлашган бўлиб, унинг бўйлама маркази бачадон билан она танасининг марказига мувофиқ келади. Ҳомиладорликнинг охирида 99,5% ҳомила боши пастга қараган тик ҳолатда бўйлама ҳолатини олади ва бу нормал ҳолат ҳисобланади.
Ҳомиладорликнинг 36-ҳафтасида қориндаги бола шу қадар катта бўлиб қоладики,  бачадон бўшлиғида бор гавдаси билан ҳаракатлана олмайди, шунинг учун у узгармас вазиятни эгаллайди. Кўпинча боланинг боши пастга қараган, думбаси тепада, қуллари тирсакларидан букилиб, кўксига қовуштирилган, оёқлари чаноқ-сон буғими ҳамда тиззаларидан букилиб, танасига тақалиб, энгаги кукрагига тегиб туради, натижада, бачадон бўшлиғига бемалол жойлашиб олган тухумсимон тузилма вужудга келади.

Бачадонда боланинг боши юқорига, думбалари эса пастга қараган ҳолатда ётиши камдан-кам учрайдиган ҳодиса. Шундай бўлган такдирда туғуруқ вақтида ҳомилани тўғри ҳолатга ўнглаш учун шифокорнинг ёрдами керак бўлади. Ҳомиланинг ҳолати, қайси томони билан ётганини мутахассис шифокор кўриб билади,  ноаниқ ҳолларда эса ультратовуш ёки рентгенография текширувида аниқланади ҳамда зарур чоралар кўрилади.

Яна маълумот

1c03a50e40a7d2efc8387aadd60ce88e

Қайси ёшда туққан маъқул?

Кейинги вақтларда никоҳ ёшининг «ёшариб» кетаётгани ҳақида кўп гапириляпти. Бунинг психофизиологик, иқтисодий асорати оғирроқ кечади. …