Главные новости
Главная / Жамият / Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар Тошкентга келди
<

Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар Тошкентга келди

Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар.

Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар 15 октябрь куни Ўзбекистонга келди. У бу ерда 22 октябрга қадар Миллий университетнинг ёш мутахассислари, бакалавр, магистрант ва докторантлари учун маърузалар ўқийди, шунингдек, молекуляр биология соҳасида мутахассислар билан тажриба алмашади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, Азиз Санжар вазирлик ва Миллий университет ташаббуси билан Ўзбекистонга таклиф қилинган.

15 октябрь куни Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Азиз Санжар билан учрашди. Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбари Ином Мажидов ҳам олим билан музокаралар ўтказди.

Хабарларда айтилишича, Нобель мукофоти совриндори ташрифи давомида Ўзбекистон Миллий Университети молекуляр биология соҳалараро қўшма лабораториясининг очилиш маросимида иштирок этади.

Бундан ташқари, 18-21 октябрь кунлари Азиз Санжар Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари – Хива, Урганч, Бухоро ва Самарқандда бўлади ҳамда у ерларда ҳам ёш олимлар билан учрашади.

АҚШдаги Шимолий Каролина штати университетининг биокимё ва биофизика профессори Азиз Санжар ДНКни тиклаш механизмларини тадқиқ этгани учун 2015 йилда кимё бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган эди. Асли туркиялик бўлган Азиз Санжар 1971 йилдан бери АҚШда илмий фаолият билан шуғулланади.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

01

Жанубий Кореяда метро Ўзбекистондагидан қанчалик фарқли?

Корея Республикасининг иккинчи энг йирик шаҳри – Бусанда метрополитен 1985 йилда ташкил этилган бўлиб, у …