Главные новости
Главная / Маданият / Ҳажда Минода туриш
<

Ҳажда Минода туриш

Минода тарвия кунининг пешин, аср, шом, хуфтон ҳамда арафа кунининг бомдод намозлари ўқилади. Асосан дуо, ибодат билан машғул бўлинади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилганлар.

Аллоҳ таоло ўша кунларда қурбонлик қилишга ва қурбонлик гўштидан истеъмол қилишга тарғиб қилди. Қурбонлик қилгандан кейин эса, соч олдириб, тирноқларни олиб, топ-тоза бўлишга ҳукм қилди. Булардан кейин Байтуллоҳни тавоф қилишга амр қилди. Мино кунлари, яъни қурбонлик кунларида юқорида зикр қилинган учта амални мукаммал тарзда бажариш вожибдир.

mino

Ҳаж кунлари жами беш кун бўлиб, улар зул-ҳижжа ойининг саккизинчи, тўққизинчи, ўнинчи, ўн биринчи, ўн иккинчи   кунларидир. Ушбу кунлардан тўрттаси Мино кунларидир. Улар саккизинчи, ўнинчи, ўн биринчи, ўн иккинчи зул-ҳижжа кунларидир. Тўққизинчи зул-ҳижжа Мино куни ҳисобланмайди, балки у арафа кунидир. Шу боис арафадан олдин бир кун ва арафадан кейин уч кун Мино кунлари ҳисобланади. Мино кунларининг тўрт кун бўлиши ўн иккинчи зул-ҳижжада Минодан чиқиб кетишни истаган кишилар учундир. Чунки тўқсон тўққиз фоиз ҳожилар ўн иккинчи куни Минодан чиқиб кетадилар. Лекин ўн учинчи зул-ҳижжа куни Минода қолишни истаган кишилар учун эса, Мино кунлари беш кундир, яъни юқоридаги кунларга ўн учинчи кун ҳам қўшилади.

Ушбу кунларнинг алоҳида номи бўлиб, ўнинчи зул-ҳижжа куни «қурбонлик куни», ўн биринчи кун «қарор куни», яъни Минода туриладиган кун, ўн иккинчи кун «Минодан биринчи жўнаш куни», ўн учинчи кун «Минодан иккинчи жўнаш куни» дейилади. Ушбу тўрт кун «тош отиш куни» ҳам дейилади.

Минонинг уч кечаси мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар:

1. Саккизинчи зул-ҳижжа ўтгандан кейин келадиган кеча.

2. Ўнинчи зул-ҳижжа ўтгандан кейин келадиган кеча.

3. Ўн биринчи зул-ҳижжа ўтгандан кейин келадиган кеча. Буларга уч Мино кечаси дейилади. Ушбу кечаларни Минода ўтказиш суннатдир. Узрсиз ушбу кечаларни бошқа ерда ўтказиш макруҳдир. Тўққизинчи билан ўнинчи зул-ҳижжа кунлари орасидаги кеча «Муздалифа кечаси» дейилади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

arafot

АРАФОТДА ТУРИШ

Арафотда ҳажнинг асосий аркони адо этилади. Арабча «арафот» сўзи луғатда «билиш, таниш» маъноларини билдиради. Макканинг …