Главные новости
Главная / Маданият / Азадаги кулгу
<

Азадаги кулгу

kuz-yoshИнсон ҳаётда сунийликдан қочмоғи, камтар ва самимий бўлишга уринмоғи лозим. Чунки ҳар қандай ишдаги сохталик ўз соҳибини уятга қўйиши, балки шарманда қилиши ҳам мумкин. Келинг сизга воқеъ бир ҳикояни сўзлаб берсам:
Аллоҳнинг иродаси ила бир хонадонга мусибат етиб, оила бошлиғи вафот этади. Бу вазиятларда одатда аёллар ҳисларига жуда эрк бериб юборишади. Раҳматли маййитнинг узатилиб кетган “меҳрибон” қизлари бор эди. Табиийки, улар оталари вафотидан қаттиқ таъсирланадилар. Йиғи-сиғини бошлаб юборадилар. Ўзлари етмагандек укаларининг аёлларига яъни келинларига бир хилда рўмол ўранглар деб буйруқ беришади. Улардан бири: “Ҳамма қараб турибди, сизлар ҳам йиғланглар. Отамни айтиб-айтиб йиғланглар. Қаттиқ ер елкаларига ботган вой отам-ей! денглар”, дея нима деб йиғлашни уқтирибди. Йиғи, куйиниш дилдан бўлса бошқа, аммо бировнинг зўри билан бўлса-чи? Келинлар ҳам ҳамма қараб турибди дея айтилган буйруққа сўзсиз итоат этишибди, кейин: “Қаттиқ ердан қаталаб чиққан вой отам” деб бойчечак қўшиғига адаштириб йиғлай бошлашибди. Ана сизга ҳангома, мана сизга ҳангома. Эшитганлар кулгудан ўзларини зўрға тийибдилар.
Сир эмаски тўй ва мотам сингари маросимларда аёлларимиз бош ролни ижро этишади. Турли бидъатлар, исрофгарчиликлар бошида айнан ўзлари турадилар. Илмсизлик ёки билиб турсалар ҳам қайсарлик оқибатида кўпгина кўнгилсизликларга сабабчи бўлишади. Бу ҳақда жуда кўп гапирилган, такрор-такрор эшитганимиздан ҳатто ёд бўлиб кетган бўлса ажаб эмас. Амал қилиш вақти келмадими?!

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

viri

Муносабат: Ҳукумат мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиши керак

Коронавирус пандемияси хавфи ортиб бориши билан қатор давлатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Ўзбекистон ҳукумати махсус …