Главные новости
Главная / Маданият / Аёллар учун энг фойдали 5 витамин
<

Аёллар учун энг фойдали 5 витамин

vitaminВитамин А

Бу витамин организмдаги моддалар алмашинуви ва тери таркибини яхшилайди. Бундан ташқари А витамини инфекцияларга қарши курашиб, кўз нурини сақлайди. Балиқ ёғи, жигар, тухум сариғи, сут, қаймоқ А витаминига бой.

Витамин В9

В9 витаминининг етарли даражада бўлиши носоғлом бола туғилишининг олдини олади. Олимларнинг аниқлашича, бу витамин умуртқа билан боғлиқ муаммоларга чек қўяди ва болада асаб тизими яхши ривожланишида иштирок этади. В9 витамини кўкатлар, гуруч, ёнғоқ, банан, апельсин, шафтоли, қовун, қовоқ, қўзиқорин, тухус сариғи, сутли маҳсулотлар таркибида учрайди.

Витамин Н

Н витамини янги ва соғлом сочлар ўсишига ёрдам беради. Бундан ташқари бу витамин тирноқлар тез синишининг ҳамда ҳар хил турдаги касалликлар вақтида терининг қуриб қолишининг ҳам олдини олади.

Витамин Е

Е витаминини “ёшлик витамини” деб ҳам аташади. У толаларнинг қаришини секинлаштиради, тромб пайдо бўлишига йўл қўймайди, соч ва тери таркибини яхшилайди. Аёлларда Е витамини етишмаслиги туфайли ҳайз цикли маромда бўлмаслиги мумкин. Ўсимлик ёғлари (зайтун, кунгабоқар, жўхори), кўкатлар, буғдой, кўк нўхат, ёнғоқ ва помидор Е витаминига бой.

Витамин РР

Витамин РР тери толаларига куч бағишлайди. Терининг рангига таъсир қилади ва кислород билан таъминлашда иштирок этади. Соч илдизини бақувват қилади. Яраларнинг тез тузалишига ҳам ёрдам беради. Агар совуқда терингиз бужмайиб, қуриб қолса, сочларингиз тўкила бошласа, таркибида РР витамини бор озиқ-овқатлар (балиқ, бодом, тухум, қайнатилган гўшт)ни истеъмол қилинг.

Олима Ёрқулова тайёрлади

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

6alzohjqpl0yez2s25mjvrxprvx2q9yo

Исломда тижорат, савдогар ва харидор одоби. Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов билан суҳбат

Исломда тижорат одоби қандай? Пайғамбарлар шуғулланган шарафли касб эгалари нима учун нафсини устун қўймоқда? Харидор …