Главная / Маданият / Айлаб келинг – Шеър

Айлаб келинг – Шеър

Кулбам ичра бир йўли нозик хиром айлаб келинг,
Ул шакардек тил била ширин калом айлаб келинг.
Ҳуснингизни нуридан шамъи шабистоним бўлиб,
Кузларимга уйқу келмоқни харом айлаб келинг.
Топти зийнат кўз уйи рангин ёшимнинг нақшидан,
Эй пари, мардумлиғ этмоққа мақом айлаб келинг.
Сочингизга тор этиб бу жони зорим риштасин ,
Базми ишратни қурарга майли жом айлаб келинг.
Йўлингизга мунтазир* Маҳжурингизнинг кўзлари,
Лутф ила эй нозанин, бир эҳтимом айлаб келинг.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …