Главная / Жамият / ОЙБЕК (Айбек) – Муса Ташмухамедов

ОЙБЕК (Айбек) – Муса Ташмухамедов

XX аср узбек адабиёти тарихида Ойбекдек кўп ва самарали ижод қилган бошқа ёзувчи йўқ. Ижодий йўлини лирик шоир сифатида бошлаган Ойбек кейинчалик шеърият ва насрнинг барча жанрларида айниқса, достон ва роман жанрларида кўплаб асарлар яратди.

oybek “Махмуд Торобий” операсининг либреттоси ва “Ғалвирчи” сингари тугалланмай қолган талайгина пьесалар билан драматур- гияга ҳам қўл урди; 30-йиллари янги ижодий ва илмий мезонлар асосида қайта туғилган ҳамда шаклланган узбек таржима мактабининг, шунингдек, адабиётшунослик фани ва унинг муҳим тармоғи – навоийшуносликнинг асосчи факультетида (1925—27), Ленинград халқ, хўжалиги институтида (1927—29) ўқиган ва оғир хасталиккаларидан бири бўлди. Ойбек адабий ва илмий ижодининг самараси бўлган асарлар унинг XX аср узбек адабиётининг юксак чўққиларидан бири бўлганлигидан шаҳодат беради.

Шўро даври ўзбек адабиётининг ривожига салмоқли ҳисса қўшган улуғ адиб, шоир, олим, жамоат арбоби Ойбек (Мусо Тошмуҳаммад ўғли) 1905 йил 10 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Узбекистан халқ ёзувчиси (1965), Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги (1943). Тошкент университетининг ижтимоий фанлар

чалингани сабабли яна Тошкентга кайтиб, Тошкент университе- тида ўқишни тугатган (1930).

Ойбек адабиётга 1926 йилда чоп этилган «Туйғулар» шеърий тўплами би­лан кириб келади. Шоирнинг «Кўнгил найлари» (1929), «Машъал» (1932) шеърий тўпламлари, «Дилбар — давр қизи» (1932), «Ўч» (1933), «Бахтигул ва Соғиндиқ» (1934), «Қаҳрамон қиз» (1936), «Гулноз», «Камончи», «Навоий» (1937) каби асарла- ри ўз даврининг шеърий солномаларидандир. Унинг йигирмадан ортиқ достонлари бўлиб, тарихий, замонавий ва хорижий мавзуларда яратилган.

Ўзбек халқининг 1916 йилги миллий озодлик қўзғолони ёзувчининг “Қутлуғ қон” (1940) романида зўр маҳорат билан реалистик ифодаланган. Адибнинг иккинчи йирик тарихий асари “Навоий” (1944) романидир. Ойбек бу романда ўзбек адабиё- тида биринчи бўлиб, улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий образини яратди. Унинг “Олтин водийдан шабдалар” (1949) асарида халқимизнинг урушдан сўнгги давр яратувчилик меҳнати, “Қуёш кораймас” (1958) романида Улуг Ватан урушида эришилган ғалаба акс эттирилган. Адибнинг “Улуғ йўл” (1967) асари эса “Қутлуғ қон” романининг мантиқий давоми бўлиб, унда ёзувчи миллий онгнинг шакллани- шини маҳорат билан кўрсата олган.

Ойбек А. С. Пушкиннинг «Евгений Онегин» шеърий романи, М. Ю. Лермон- товнинг «Маскарад», Мольернинг «Тартюф» драмаларини узбек тилига таржима қилган, 1968 йил 1 июлда Тошкентда вафот этган. Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан такдирланган (2001).

Ойбекнинг йигирма жилдлик тўла асарлар тўпламида чоп этилган аксар асарлар халқимизнинг бебаҳо бадиий бойлигидир.

НАЪМАТАК

Нафис чайқалади бир туп наъматак Юксакда, шамолнинг беланчагида, Қуёшга кўтариб бир сават оқ гул, Виқор-ла ўшшайган қоя лабида, Нафис чайқалади бир туп наъматак…

Майин рақсига ҳеч кониқмас кўнгил, Ваҳший тошларга ҳам у берар фусун. Сўнмайди юзида ёрқин табассум, Яноқларни тутиб олтин буса-чун, Қуёшга тутади бир сават ок гул!

Пойида йиғлайди кумуш қор юм-юм… Нафис чайқалади бир туп наъматак…

Шамол инжуларни сепар чашмадак Бошида бир сават ок юлдуз – чечак, Нозик саломлари накадар маъсум!

Тоғлар хавосининг фирузасидан Майин товланади бутун ниҳоли.

Ваҳший қояларнинг ажиб ижоди:

Юксакда рақс этар бир туп наъматак, Қуёшга бир сават гул тутиб хурсанд!

Савол ва топширикдар:

  1. Ойбек шеъриятининг бадиий латофати нимада деб ўйлайсиз?
  2. “Наъматак” шеърининг биринчи байтини қайта ўқинг. Шеър таъсирида пайдо бўлган кайфият ва тасаввурингизни изохдаб беринг.
  3. “Вахший тошларга хам у берар фусун” мисрасини изохланг.
  4. “Пойида йиғлайди кумуш қор юм-юм” мисрасида қандай бадиий воситалар қўлланган?
  5. Шеърдаги наъматак, қуёш, қоя каби поэтик образлар орқали шоир қандай карашларни ифодалаган?
  6. Наъматак шеъридаги табассум, юм-юм, маъсум сўзларига қофиядош сўзлар топиб, адабиёт дафтарингизга ёзинг.
  7. Шеърда тасвирланган манзаранинг расмини чизишга ҳаракат қилинг, созим

Уйғонгач умрнинг илк баҳори, Соз бўлди кўнглим самимий ёри.

Ҳамшира каби яқин ва дилбар, Тонг юлдузидек умидга ундар.

Соз билмади хеч маҳал аразни, Нурлатди юракни жонли базми. Ул қўрқмади дуч келса тиканзор, Офатли бўрон, қутурса сел, қор…

Тар эгса қаддимни чўнг машаққат, Бир онда учирди – мисли ул пат. Қишларни баҳор айлаган ул, Удир боғимда хилма-хил гул.

Гулларнинг туси багир конимдан, Маст нози севгининг тонгидан. Мен у билан айладим тараннум, Ҳар сўзда қуёш қилур табассум.

Дилларда чаман очар бу сўзлар, Соф ҳис билан яшнамасми кўзлар? Нур, ҳаққа чақирди халқни созим, Халқимникидир сўзим – овозим!

* * *

Ой нурининг мавжлари ёйилар майин, Жимжитгина соялар қочар панага. Кўкда юлдуз гуллари очилган қалин, Ёзнинг елпуғичини тиндирмас кеча.

Уйқуси йўқ баргларнинг чучук ялласи Қалбларимизга тегиб, хисларни ёқар.

Ёнар кўзларимизда ёшлик нашъаси, Ялтирар бошимизда кумуш олмалар…

Атласдай товланади ранглар чаманда, Олтин ёмғир ювади гуллар тожини. Жаранглаб тин хавода нозли бир ханда, Қалбга боғлайди туннинг ипак сочини.

* * *

Тун. Шамоллар кезар бетиним Гох ишкомда, гох деразада. Чўмилади бир тўп юлдуз жим Жилдираган бир ариқчада…

Суқтой кучук изғийди танҳо –

Суяк тишлаб сакрар пахсадан.

Нурланади бир четда само:

Ой – ўртада синган зар лаган.

Ўтиради шоир айвонда, Хаёллари тушларда сарсон.

Қайғуради ўтган ҳар онга,

Оқар дарё – оқади замон!..

Савол 

  1. Шеър мазмуни билан танишиб чиққанингиздан сўнг “созим” сўзи маъносини қандай изохлайсиз?
  2. “Соз бўлди кўнглим самимий ёри” мисрасини изохдашга харакат қилинг.
  3. “Ул қўрқмади дуч келса тиканзор, Офатли бўрон, қутурса сел, қор…” мисраларининг шоир ҳаёт йўлига қандай боғлиқлиги бор?
  1. “Гулларнинг туси бағир қонимдан” мисрадаги бадиий тасвирни аниқлашга харакат Килинг.
  2. Шеърдаги “созим” сўзининг маъноларини топишга харакат қилинг.
  3. Юқоридаги икки шеър нимаси билан бир-бирига ўхшайди ва фарқ қилади? Бадиий ижоднинг кийинчилиги ва қувончи нимада? Бу шеърлар шоирнинг ўзига ёққанмикин?
  4. “Жимжитгина соялар қочар панага” мисрасида кайси бадиий восита қўлланганлигини аниқланг.
  5. “Ялла” сўзига оҳангдош сўзларни топиб адабиёт дафтарингизга ёзинг.
  6. “Туннинг ипак сочи” бирикмасини изохлашга харакат қилинг.
  7. “Қайғуради ўтган ҳар онга” мисрасидаги лирик қахрамоннинг кечинмаларини изохлаб беринг.

ДЕНГИЗДА ОҚШОМ

Сувларда секин ўйнар, Олтин қайиқчалардек, Қуёш алангалари… Ғуруб ёнғини қоплар, Само юзи анордек, Булутлар атлас каби…

Уфқлар қучоғига Сиғмаган буюк денгиз Чайқалар секингина. Сувлар қуёш сочига Ўралишиб тинимсиз, Ўпар қирғоқни аста…

* * *

Шамол, бир эртак ўқи! Ўтганда тоғ устидан. Ичиб булоқ бошидан, Шамол, бир эртак ўқи!

Арчалар шохидан туш! Кўк ипакда қил жилва, Сочларимда ғивилла, Кел, қалбимга шивилла!

Тоғлар рўёсини айт, Юлдуз саломини айт, Шивилла ҳаёт куйин, Севги мақомини айт!

Ёр кетди, кўзим булоғи қолди, Сийнамда тирик фироқи қолди. Ишқ хотираси каби сочимнинг Ёшликда кўпайган оқи қолди…

Ҳар лаҳза дилу хаёл паришон,

Бир хўрсинишимда дардлар уммон.

Юлдуз каби тунда ярқирар жон. Тундек сочи иштиёқи қолди…

Савол 

  1. «Денгизда оқшом» шеърида тасвирланган манзара сизга ёвдими?
  2. Шеърдаги ўхшатишларни аниқпаб дафтарингизга ёзинг?
  3. «Шамол, бир эртак ўқи!» деб қилинаётган мурожаатни қандай тушундингиз?
  4. Шамол туфайли лирик қаҳрамон қалбида туғилган туйғуларни шархланг.
  5. «Ёр кетди …» шеърида ҳижрон азоби қандай ифодаланган?
  6. Шеърни ифодали ёд олинг.

МАШРАБ

(Парча)

Сочлари потила, кўзлари махмур, Кўзларда сачрайди қора кучли нур. Саратон қуёши, қиш изғирини Ишламиш юзларнинг маъно, сирини… Давлати – қалб шеъри ва эски танбур.

Кулохдан тошарди жингалак сочи, Мағрур ва кўркамди ҳар қачон боши. Ташир хам қиш, ҳам ёз бир қўсқи пўстин (Унда қолмагандир ямоқсиз ўрин), Белида каттакон бир нос қовоғи…

Саҳроларни ошар бир шамол каби, Кеча ҳам кундуздай тутмас пардани.

Оёқлари учун тиканлар майса, Қумлар оғирлиги унта бир пайса…

Илҳоми ва сози – ёлғиз ҳамдами.

Бир ҳовуч сув ютиб тоза чашмадан, Ясланар тошларга, ёзилар бадан. Осмонни бир томчи мовий ёш каби Эритар кўзларнинг жонли оташи… Тақир тошларда у кўрарди чаман.

Оёғи босмасдан шаҳар қопқасин, Хабари тўлқиндек тарқарди, локин Маҳалла, чойхона, такя ва гузар. Минутни соат деб йўлга кўз тутар… Кўрмаган чизарди шоир сиймосин.

Ана, шоир келар… Бир тўда бола – Унинг орқасидан ажралмас соя. Кўзларда акс этар муҳаббат, мароқ, Уни билиш қийин: гўё жуфти, тоқ, Асрлар кўрмаган ажиб девона.

Олтин танга тутар қандайдир бир зот, Пичинг ила кулиб, отар шоир бот. Танга алла қайда жаранглар тошда, Бундай шираларга қўнади пашша!.. Усиз сеҳрлидир, рангиндир хаёт…

Савол ва тпширикдар:

  1. Оташин шоир Машраб ҳақида қандай маълумотларни биласиз?
  2. “Машраб” портретини (суратини) мисралар воситасида тасвирлаб беринг.
  3. “Ишламиш юзларнинг маъно, сирини… Давлати – қалб шеъри ва зеки танбур” мисраларини изохлаб беринг.
  1. “Илҳоми ва сози – ёлғиз х.амдами” мисраси орқали шоир нима демоқчи бўлган?
  2. “Кўрмаган чизарди шоир сиймосин” мисрасини изохланг.
  3. 5-бандда шоирнинг халқ орасида машхурлиги қандай ифодаланган?
  4. 6-банддаги хаётий манзарани талқин қилинг?
  5. Сўнгги банддаги ҳолатга – пулдор билан шоир муносабатларига қандай қарайсиз?
  6. «Усиз сеҳрлидир, рангиндир ҳаёт …» мисрасида шоир нима демоқчи?
  7. Мазкур шеър тузилиши – банд таркиби, вазни, туроқланиши, қофия тузими ҳақида фикр юритинг.

Яна маълумот

kgnbirjhvqvn3um-bvt09b_d6i0v9lri

Инглизчани биладиган маълимлар чиқяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан суҳбат

“Инглиз тилини ўрганиш мен учун эмас экан”. “Ҳар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб қўяман”. …