Главная / Жамият / Автотранспорт воситалари бўйича нотариал божлар қайта кўриб чиқилди
<

Автотранспорт воситалари бўйича нотариал божлар қайта кўриб чиқилди

pulВазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 123-сон қарори билан нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божи миқдорлари қайта кўриб чиқилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Адлия вазирлиги ахборот хизмати  хабар бермоқда.

Қарор билан давлат божи миқдорларини ҳисоблаш тизими янада соддалаштирилиб, аҳоли учун бир қанча енгилликлар яратилди. Жумладан:

автомашинани бошқариш ёки сотиш ҳуқуқи билан ишончномаларни яқин қариндошларга берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари, бегона шахсларга берганлик учун эса энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланди. Бунда давлат божи миқдори 1,7 бараварга арзонлашди;

автомашиналарни олди-сотди, ҳадя ва айирбошлаш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи автомашинанинг чет элда ёки мамлакатимизда ишлаб чиқарилганлигидан қатъий назар, бир хил белгиланди ва унинг миқдори ўртача 2-5 маротабага арзонлашди.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

1wwkhtuybk53qbvbrpas4zc_lwyap9xc

Отабек Муродовга суд ҳукми эълон қилинди

Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Отабек Муродовга 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди, ДХХ собиқ раиси …