Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистонда айрим талабаларнинг ўқишини бошқа йўналишга кўчириш тақиқлаб қўйилади
<

Ўзбекистонда айрим талабаларнинг ўқишини бошқа йўналишга кўчириш тақиқлаб қўйилади

Олий таълим ташкилотларининг таълим фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади. Президентнинг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси:

таълим фаолиятига лицензия берилган олий таълим ташкилотлари ва қўшма факультетлар рўйхатини ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради ҳамда доимий янгилаб борилишини таъминлайди;

ҳар ўқув йилида хорижий олий таълим ташкилотлари ва қўшма факультетларнинг педагог ходимлари ва талабалари ўртасида таълим жараёнининг ташкил этилиши ва сифатини аниқлашга оид аноним сўровномалар ўтказсин ҳамда сўровномалар натижаларини таҳлил қилган ҳолда таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра:

қўшма таълим дастурлари ва факультетлар олий таълим ташкилотида мавжуд бўлган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари негизида ташкил этилиши мумкин, лекин мавжуд таълим йўналишлари ва мутахассисликларига мос бўлган қўшма таълим дастурлари ва факультетлар ташкил этишга йўл қўйилмайди;

қўшма таълим дастурлари ва факультетларда таълим олаётган талабаларнинг ўқишини бошқа таълим йўналишлари ва мутахассисликларга кўчириш тақиқланади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

w0yk1xz7rukpzrclqt2eobjdqcyp_kh6

Стипендия ислоҳоти: 5та асосий ўзгариш

1 февралдан талабалар стипендияси бўйича янги тартиб ўрнатилди. Kun.uz мухбири ҳукуматнинг 13 саҳифалик қарорида белгиланган …