Главные новости
Главная / Жаҳон / Австралия ўз коинот агентлигига асос солди
<

Австралия ўз коинот агентлигига асос солди

koinotАвстралия ҳукумати 2018 йил 8 май куни 2018-2019 йилларга мўлжалланган бюджет доирасида ўз коинот агентлигини яратишини эълон қилди. Маълум қилинишича, коинот агентлигига 26 млн Австралия доллари (19,4 млн АҚШ доллари) миқдорида маблағ ажратилади.

2019-2020 йилларда агентликка яна 15 млн Австралия доллари ажратилади. У бу пулларни халқаро коинот лойиҳаларига инвестиция қилишга ишлатиши мумкин бўлади.

Агентликнинг асосий вазифалари рақобатбардошликни таъминлаш учун Австралия коинот саноатини қўллаб-қувватлаш, коинот сектори корхоналари ишини мувофиқлаштириш, корхона акциядорлари, ҳукуматнинг турли даражадаги идоралари билан бирга ишлаш, коинотда халқаро ҳамкорликни амалга оширишдан иборат бўлади.

Агентлик 1 июлдан ўз фаолиятини бошлайди.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

lslmq_enr9jhzqft_ie0r0cnya56bwf2

«Ватан ўғлони» ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти ташкил этилади

“Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти фаолияти ташкил этилади. Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси “Ватан ўғлони” …