Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Авиаёқилғи ва аэропорт йиғимлари нархи арзонлаштирилади − Транспорт вазири
<

Авиаёқилғи ва аэропорт йиғимлари нархи арзонлаштирилади − Транспорт вазири

Ўзбекистонда авиакомпаниялар учун аэропорт йиғимлари 20 фоизга, авиаёқилғи нархи ўртача 100 долларга арзонлаштирилади.

Фото: KUN.UZ

Транспорт вазири Элёр Ғаниев Ўзбекистоннинг хорижий авиакомпаниялар учун жозибадорлигини сақлаб қолиш мақсадида амалга оширилаётган чоралар хусусида маълумот берди.

“Авиация бозорининг энг муҳим элементи авиаёқилғи ҳисобланади. Ҳозирги вақтнинг ўзидаёқ авиаёқилғининг қиймати 110-120 долларга арзонлаштирилган. Бу кейинчалик ҳам давом эттирилади. Авиаёқилғи нархи минтақа бозоридаги ўртача нархдан ошиб кетмаслигини доимий равишда назорат қилиб борамиз”, − дейди Элёр Ғаниев.

Вазирга кўра, Uzbekistan GTL заводининг ишга туширилиши авиаёқилғи тақчиллиги муаммосини ҳал қилиши кутилмоқда.

“Биз Uzbekistan Airways’ни тўлиқ авиаёқилғи билан таъминлаш имконига эга эмас эдик. Шунинг учун бу маҳсулотни импорт қилишга тўғри келарди. Жорий йил якунига қадар Uzbekistan GTL заводи ишга тушса, бу масала ўз ечимини топади.

“Завод бир йилда 1,7 млн тонна авиаёқилғи, шу жумладан, 300 минг тонна авиакеросин ишлаб чиқариши мўлжалланган”, − дея таъкидлайди транспорт вазири.

Маълум қилинишича, хорижий авиакомпанияларга қулайлик яратиш, мамлакатнинг авиацион жозибадорлигини ошириш мақсадида аэропорт йиғимларини 20 фоизга камайтириш режалаштирилган.

“Аэропорт хизматлари учун йиғимларнинг 20 фоизга арзонлаштирилиши авиацион жозибадорликни кескин оширади. Бу орқали Ўзбекистонни ҳам юк, ҳам йўловчи ташиш нуқтаи назардан қулай мамлакатга айлантиришга эришилади”, − деди Элёр Ғаниев.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

msu_uri26w7agpl49whdssn8hzdlpp6i

Айрим транспорт воситаларини олиб кириш учун акциз солиғи ставкалари бекор қилинади

1 августдан бошлаб тракторлар, 10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари, енгил …