<

Атеист

ateistСаксонинчи йилларнинг ўрталарида динга қарши кураш тағин авжига чиқди. Хизмат юзасидан бир туманга борган эдим. Кечқурун тўйга таклиф қилишди. Меҳмон деб сийлашди шекилли, тўрга ўтқазиб қўйишди. Қарасам, ёнимда ўттизларга борган йигит ўтирибди. Комсомолдан чиққанми, райком ходимими, хуллас “сипогина”. Келиб ўтиришим билан таомилга биноан “икки ёш бахтли бўлсин, қўшгани билан қўша қарисин”, деб фотиҳа ўқидим. Атрофдагилар юзига фотиҳа тортдилар, бояги йигит сўмрайиб ўтираверди. Ҳайрон бўлиб қараганимни кўриб, изоҳ берди:

– Мен фотиҳа ўқимайман. Мен атеистман!

Ростини айтсам, ғашим келди. “Шошмай тур, жўжахўроз!” дедим-да, гапни у ёқ-бу ёқдан айлантириб туриб, сўрадим:

– Ишлар яхши кетяптими, укажон! Эшик-аёллар тинчми, укажон? Ота-онангиз, бола-чақалар, соғ-саломатми? Хизматлар билан чарчамай юрибсизми, укажон?

Мулозаматни шу қадар қалаштириб ташладимки, йигитча беихтиёр қўлини кўксига қўйиб:

– Худога шукр, ака, Худога шукр! – деди.

Рўпарада ўтирган чол илжайди:

– Хайрият-е, болам, Худога ишонаркансан-у!

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Маданият ва санъат соҳасида ДХШ асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори …