Главные новости
Главная / Жамият / «Асосий мақсад – уларни хавотирга солиш эмас, ҳушёрликка чақириш». Отабеков аҳоли орасида тарқалган миш-мишларга жавоб қайтарди
<

«Асосий мақсад – уларни хавотирга солиш эмас, ҳушёрликка чақириш». Отабеков аҳоли орасида тарқалган миш-мишларга жавоб қайтарди

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингдан сўнг журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Саволлардан бири коронавирус инфекцияси сони билан боғлиқ рақамлар ҳақида аҳоли ўртасида ҳар хил тушунарсиз саволлар келиб чиқаётгани ҳақида бўлди. Хусусан, хабарларда эълон қилинаётган беморларнинг сони ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслиги, бунинг ортида одамларни карантин талабларига риоя этишга ундаш мақсади тургани борасида савол берилди.

Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, рақамларни бўрттириб кўрсатиш ёки уларни каттароқ рақам қилиб кўрсатиш — ҳеч қачон Ўзбекистондаги соҳа вакилларининг мақсади бўлган эмас.

“Энг асосийси, бизда касалликни яширишга уриниш йўқ.

Лаборатория текшируви натижасида аниқланган ҳар бир шахс қайси ҳудуддан экани, қайси аҳоли қатламига мансуб экани, у карантин ҳудудида ё хориждан келган фуқаролар орасида қайд этилаётгани тўғрисида тўлиқ ахборотни бир кунда 2 маротаба телевидение орқали оммага етказяпмиз.

Асосий мақсадимиз — уларни хавотирга солиш эмас, уларни ҳушёрликка чақириш. Касаллик қўзғатувчилари атрофимизда борлигини, ҳар бир эҳтиётсизлик касалликни юқтириб олиш эҳтимолини юзага келтириши мумкинлигини биз қайта-қайта эслатяпмиз.

Дунё статистикасига аҳамият беринг: бир кунда, масалан бугун (15 июнь) жаҳон миқёсида 123 мингта бемор қайд этилди, кеча 140 минг бемор аниқланган.

Албатта, дунё ҳамжамиятидаги рақамларнинг олдида Ўзбекистонда кўрсаткичлар бирмунча паст. Буларнинг барчаси — биз, сизлар билан биргаликда олиб бораётган тарғибот-тушунтириш ишларимиз, қолаверса, шу ишга жалб қилинган соҳа ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижаси.

Асосий мақсад эпидемик вазиятни жиловлашга қаратилган. Биз касаллик кенг кўламда аҳолига тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича ҳамма ишларни қиляпмиз. Аҳолига тўғри маълумотни ўз вақтида етказишга ҳаракат қиляпмиз”, – деди у.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

uh1yb77csvkxnoocvl81euwqu6ggplob

Уйда даволанаётган беморлар учун махсус мобил гуруҳларнинг вазифалари белгиланди

2 июль куни «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ва касаллик тарқалишини олдини олиш борасида …