Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Қашқадарёда далани пайҳон қилган қўйлар сўйиб ташланди
<

Қашқадарёда далани пайҳон қилган қўйлар сўйиб ташланди

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида далани пайҳон қилган қўйлар сўйиб ташлангани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Muxbir.uz каналида тарқалган видеода вилоят қишлоқ хўжалиги инспекцияси бошлиғи Акром Ариповлиги айтилган масъул шахс вилоят ҳокими Зойир Мирзаевга кўрилган чора тўғрисида ҳисобот бераётганини кўриш мумкин.

Акром Ариповнинг айтишича, у Нишон туман ИИБ бошлиғи билан бирга туманнинг Ибн Сино маҳалласи ҳудудидаги «Отамурод ота» фермер хўжалигида бўлиб, далани пайҳон қилган 21 бош қўй эгасини топган.

Видео давомида Акром Арипов қўйлар Зойир Мирзаев топшириғи билан сўйилаётганини айтиб, гўшти кам таъминланган оилалар ва қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаётган усталарга берилишини айтган.

Ижтимоий тармоқда ушбу ҳолатга эътирозлар билдирилиб, суд қарорисиз ўзгалар мулкига дахл қилинганига эътибор қаратилган.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати бу хабарларга муносабат билдирган ва Зойир Мирзаев қўйларни сўйишга топшириқ бермагани, ҳолатга қонун доирасида иш кўрилиши кераклиги ҳақида топшириқ бергани таъкидланган.

Қайд этиш керакки, экин майдонига кириб кетган жониворларни сўйиб ташлаш амалиёти Ўзбекистондаги амалдорлар учун бегона ҳолат эмас. 2018 йил кузида Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида чорвадорларнинг фермер хўжалиги ҳудудида шартнома асосида боқилаётган чорвалари (28 бош қўй) туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан даланинг ўзида сўйиб ташланганди.

Бундан ташқари, 2018 йилнинг кузида Бухоро вилоятида фуқароларнинг пахта даласига кириб кетган қўй-эчкилари ва қорамоллари судсиз мусодара қилиниб, сўйиб ташлангани кузатилганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

pz7a2ev9pkqbqyrmyl8szrjwl_koordj

Fiat Chrysler ва Peugeot компаниялари бирлашиш ҳақидаги келишувни имзолади

Fiat Chrysler (FCA) концерни ва Peugeot, Citroen ҳамда Opel автомобил брендларини бирлаштирувчи PSA француз гуруҳи …