Главные новости
Главная / Жамият / Қашқадарёда Баҳриддин Исамов ва Мансур Туймаев устидан суд жараёни бошланди
<

Қашқадарёда Баҳриддин Исамов ва Мансур Туймаев устидан суд жараёни бошланди

Бугун, 17 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида судланувчилар Баҳриддин Исамов ва Мансур Туймаевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Олий суд матбуот хизмати Kun.uz’га хабар беришича, мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси Лутфулла Мамаражабов раислигида кўриб чиқилмоқда.

Шу йилнинг ёзида тадбиркор Баҳриддин Исамов Яккабоғ туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган Мансур Туймаев «Ҳисор сарлочин» МЧЖнинг дўконларини бузишга келганида унинг устига бензин сепиб ёқиб юбормоқчи бўлганди.

e4jr0uim9_201ezjztdoalehrxy4909p

Тадбиркор 21 июль куни Исомов Жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибда ушланганди. Туман ҳокими ўринбосари ҳам эгаллаб турган лавозимидан бўшатилиб, унга нисбатан ҳам ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш очилган эди.

Баҳриддин Исамов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,98-моддасида («кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш») назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

Мансур Туймаев эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 192-1-моддаси («хусусий мулк ҳуқуқини бузиш») 3-қисми «а» банди ва 206-моддаси («ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш») 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Суд давомида 15дан ортиқ жабрланувчи ва 60дан зиёд гувоҳ сўроқ қилинади.

Суд жараёни давом этмоқда.

Кейинги суд мажлиси 25 сентябрь куни ўтказилади.22 июль куни Исомовга айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Айбланувчи қариндошлари томонидан таклиф қилинган ҳимоячиси Х.Жабборов билан ҳоли учрашишига шароит яратиб берилган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

Булоқбошида газ конлари бор. Лекин туман марказидаги уйларда овқат пишириш учун ҳам газ йўқ

Тўғриси, электрдаги узилишлар муаммолар ўз йўлига, лекин табиий газ таъминоти ёмон эканлиги ҳақида мақола ёзиш …