Главная / Сиёсат / Асад Сурия конституциясига тузатишлар киритилиши мумкинлигини айтди
<

Асад Сурия конституциясига тузатишлар киритилиши мумкинлигини айтди

Сурия президенти Башар Асад 26 октябрда Сурия армияси ва иттифоқдошларининг террорчилар билан курашдаги муваффақиятлари мамлакатдаги вазиятни тартибга солиш бўйича сиёсий саъй-ҳаракатларга секин-аста асос тайёрлашини айтди.

Асад шу сабабли Дамашқ конституцияга янги тузатмалар ишлаб чиқилгунгача ва парламентга янги сайловлар ўтказилгунгача “миллий ярашув ва Сурияда миллий мулоқот конгресси воситасида барча томонлар ўртасида мулоқот”дан иборат сиёсий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини” таъкидлаб ўтди.  2016 йил Асад Сурияда сиёсий ўтиш амалдаги конституция билан ўтиши кераклигини айтганди.

si_hifyk-ewyyvwyrnr_fr3nvdvlue1q

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Суриядаги барча миллий ва диний гуруҳлар, ҳукумат ва мухолифат иштирокида Сурия халқлари конгресси ўтказилиши ғоясини билдирганди.

Асад, шунингдек 26 октябрда Россия президентининг Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича махсус вакили бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Асад матбуот хизмати маълумотларига кўра, томонлар Сурия ҳукумат кучлари ва унинг иттифоқдошларининг террорчилар устидан ғалабаси ва Сурия бўйича Остонада 30-31 октябрда ўтказилиши режалаштирилган музокараларнинг навбатдаги раундига тайёргарлик, бу музокараларда муҳокама қилинадиган мавзуларни муҳокама қилишди.

Ҳаққимизда Meg D

Яна маълумот

doniyoriib

Ўзбекистон ИИВ раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилган. Kun.uz’га маълум қилишларича, Самарқанд вилояти …