Главные новости
Главная / Спорт / Арвеладзе: ўзбек футболчилари жаҳоннинг кучли клубларида ўйнашни орзу қилишмайди
<

Арвеладзе: ўзбек футболчилари жаҳоннинг кучли клубларида ўйнашни орзу қилишмайди

Ўзбек футболчилари жаҳоннинг энг кучли клубларида ўйнашга ҳаракат қилишмайди. Ўзбекистонда бир йилдан ортиқ вақтдан бери ишлаб келаётган «Пахтакор» клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе ана шундай хулосага келган.

07

Унинг айтишича, Ўзбекистондаги футболчиларнинг техникаси жуда яхши, аммо улар негадир кучли клубларда ўйнаш ҳақида орзу қилишмайди, Осиёдаги жамоалар билангина чегараланиб қолишган.

«Бизнинг (грузиялик) футболчилар дунёнинг энг яхши жамоаларида ўйнашга ҳаракат қилишади, сизларникилар эса Хитой, Корея, Амирликлар ҳақида орзу қилишади. Нега бундайлигини билмайман. Бу нотўғри», деди Арвеладзе Kun.uz’га берган интервьюсида.

У шу билан бирга ўзбек футболидаги кўплаб ижобий ўзгаришларни қайд этди. Унинг фикрича, бу ушбу спорт тури ривожига ҳисса қўшаётган инсонлар туфайлидир.

«Грузияда Ўзбекистондагичалик каби футболни севадиган, ўйнай оладиган, уни ривожлантиришни истайдиган кишилар йўқ. Бундай инсонлар ҳар жойда ҳам топилавермайди. Бундай инсонлар борлиги сизларнинг бойлигингиз. Мен Грузияда ҳам ана шундай кишилар кўплаб бўлишини истардим. Аммо афсуски, ундай кишилар бизда йўқ. Бўлса ҳам, футболга ҳисса қўшишмайди», – деди «Пахтакор» мураббийи.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

rewzza09osacenc7_as_i5b85w4ykke0

Месси бир ўзи ҳал қиладими? Кун ўйинларидаги интригалар

25 февраль 2020 оқшомида Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида ўзаро ўйнайдиган жамоаларнинг мураббийлари учун бу турнирдаги …