Главные новости
Главная / Жамият / «Ҳар бир қадамимизни Ғарб ёки Шарқни ўйлаб ташласак, натижага эриша олмаймиз» – Неъматов ЕОИИга кузатувчи бўлиб кириш ҳақида
<

«Ҳар бир қадамимизни Ғарб ёки Шарқни ўйлаб ташласак, натижага эриша олмаймиз» – Неъматов ЕОИИга кузатувчи бўлиб кириш ҳақида

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов Сенат йиғилишида ЕОИИда кузатувчилик мақоми бошқа мамлакатлар билан алоқаларга таъсир қилмаслигини маълум қилди.

Фото: KUN.UZ

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Муҳокамалар давомида Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов сенатор Беҳзод Йўлдошевнинг Ўзбекистоннинг ЕОИИдаги кузатувчилик мақоми бошқа мамлакатлар билан алоқаларга таъсир кўрсатиши ҳақидаги саволига жавоб берди.

«Президентимиз ҳам мурожаат давомида ёки бошқа йиғилишларда кўп таъкидладиларки, ташқи сиёсатда ҳар бир қилаётган ишимиз биринчи навбатда бизнинг миллий манфаатимиздан келиб чиқиши керак. Суверен давлат сифатида ҳар бир босган қадамимизга қараб Ғарб нима деркин, Шарқ нима деркин дейдиган бўлсак, ҳеч қандай натижага эришмаймиз. Шунинг учун суверен давлат сифатида миллий манфаатимиздан, сиёсий, иқтисодий, маданий манфаатимиздан келиб чиқишимиз керак.

Ғарб ёки Шарққа қараб ўтирсак, бу изоляцияга ҳеч қандай натижа бўлмайди, изоляция яна давом этади. Буни беркитиш керак эмас, кўп йиллар давомида изоляцияда бўлдик, ҳозир изоляциядан чиқдик десак бўлади. Изоляцияда ҳеч қандай рақобат, ривожланиш бўлмайди. Шунинг учун мен ўйлайманки, бу жуда тўғри бўляпти.

Иккинчи бир мисол, ЕОИИнинг аъзолари – Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Беларусь – ҳаммаси Ғарб давлатлари билан ҳеч қандай муаммосиз алоқаларни ривожлантириб келяпти: инвестиция олиб келишяпти, сиёсий, иқтисодий алоқалар ривожланяпти. Шунинг учун хавфсирашга шубҳа йўқ.

Учинчидан, бу жуда тўғри бўляпти, биз бу ташкилотга кузатувчи сифатида киряпмиз. Кузатувчи сифатида кириш бизга нима имконият беради? Кузатувчилик даврида уни чуқур ўрганиб, агар қандайдир салбий таъсирлар бўладиган бўлса, унга йўл харитасини ишлаб чиқиб, керакли ишларни олиб бориш», деди Илҳом Неъматов.

У ЕОИИ бўйича ўрганишлар олиб борилгани ҳақида гапирди.

«Олдин ҳам 2006 йилдан бошлаб 2008 йилгача ЕОИИда иштирок этганмиз. Ўшандан бизга таъсир қилиши мумкин бўлган салбий томонларини биламиз. Шунга биз олдиндан йўл харитаси ишлаб чиқдик. Бизнинг бошқа алоқаларимизга таъсир қилади деган ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак», деди Ташқи ишлар вазири ўринбосари.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

g98r6rs9x3cu_soajrb7gtrm3hw-66vr

«Бу ерда минглаб ўзбек шифокорлари бор» – Яманда хусусий клиника очган ўзбекистонлик жарроҳ билан суҳбат

Ўзбекистонлик шифокорлар дунёнинг турли нуқталарида фаолият юритадилар. Кимдир малака ошириш илинжида, кимдир хорижни кашф қилиш …