Главные новости
Главная / Технологиялар / Apple пульсни ўлчовчи ва тез ёрдам чақирувчи “ақлли” адёлга патент олди
<

Apple пульсни ўлчовчи ва тез ёрдам чақирувчи “ақлли” адёлга патент олди

05

Apple инсоннинг юрак уриши, тана ҳарорати ва нафас олиши тезлигини таҳлил қилувчи “ақлли” адёлга патент олди. Бу ҳақда New York Post нашри маълум қилди.

Маълумотларга кўра, адёл iSheet деб номланиб, унинг матоси ичига махсус датчиклар тикилади. Бу датчиклар маълумотлар тўплайди, дастурий таъминот эса бу маълумотларни оптимал кўрсаткичлар билан таққослайди. Маълумотлар симсиз бошқарув панелида кўрсатилади.

Адёл соғлиғи билан муаммоларга эга одамларга асқатади. У инсон ўзини ёмон сезганда тез ёрдам чақира олади. Бундай технология Apple Watch 4 соатида ҳам бор. Соат уни тақиб олган одам йиқилиб тушиб, узоқ вақт ўрнидан кўтарилмаса, тез ёрдам чақиртиради.

Интернетда Apple’нинг “ақлли” қурилмалари кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида кўплаб воқеаларни учратиш мумкин.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

ugy4zjgx16cxbnm8vy5pnkmz0zz1cn4n

Самсунг букилувчи смартфонини сотувга чиқаришни кейинга қолдирди

Samsung Electronics компанияси букилувчи экранли янги Galaxy Fold смартфонларини дисплейи билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш учун …