Главные новости
Главная / Маданият / АННА АХМАТОВА (1889-1966)
<

АННА АХМАТОВА (1889-1966)

Анна Ахматова (ҳақиқий фамилияси – Горенко) 1889 йил 11 июнда Одессада таваллуд топди. У она томонидан татар хони Ахмат хонга бориб тақалади (тахаллуси шун- дан). Отаси – флотда механик-муҳандис бўлиб ишлар, баъзан журналистика билан ҳам шуғулланарди. Аннани болалик чоғидаёк Царское Селога келтиришади ва у ерда бўлажак шоира ўн олти ёшигача яшайди. Анна ўзининг илк шеърини ўн бир ёшида ёзган.

ana-axatovaШоиранинг биринчи шеърий тўплами “Оқшом” номи билан 1912 йилда чоп этилиб, катта муваффақият қозонади. Тўплам 13 марта қайта нашр этилади.

 1914 йилда унинг иккинчи – “Тасбих” тўплами эълон қилинади ва у бу тўплами билан бу- тун Россия бўйлаб шухрат қозонади. Шоиранинг истеъдодини ўз вақтида пайкаган В.В.Маяковский унта шундай бахо беради: “Анна Ахматова шеърлари яхлитлиги билан эътиборга моликдир, улар ҳар қандай танқидга дош бера олади, ҳар қандай тазйикда дарз кетмайди.

А.Ахматованинг Октябрь тўнтаришидан кейинги ёзган шеърларида замонавий мавзуларга, муҳим воқеаларга ўз муносабатини билдирган оҳангларни илғашимиз мумкин. Шоира инқилобни кабул қила олмайди, айни чоғда Ватанни ҳам ташлаб

1921 йили инкилоб душмани сифатида унинг эри шоир (Н.С.Гумилёв)ни отишга ҳукм қилишади. 1935 йилда ўғлини қамоққа олишади. Шоира 17 ойни қамоқхона навбатларида ўтказади. Бошига тушган мислсиз укубат ва изтиробларни у «Марсия» поэмасида ёркин ифода этган.

Урушдан кейинги йилларда Анна Ахматова яна бир зарбага дучор бўлади: уни Ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан ўчиришади. Пекин унинг ижоди тўхтаб қолмайди. Айни чоғда жаҳоннинг машҳур шоирлари ижодидан таржималар қилади. 60-йил- ларда унинг «Қўға» ва «Еттинчи китоб» тўпламлари дунё юзини кўради. 22 йил да- вомида ёзган «Қаҳрамонсиз достон» поэмаси якунланади. Анна Ахматованинг 1958 йилгача биронта китоби нашр эттирилмаса хам, унинг шухрати ошаверди. Бутун ду- нёдан шоиранинг мухлислари у билан танишиш,бир бора бўлсин кўриш умидида келишарди.Улар шоирадаги оддийлик, самимийлик, айни вақтда фақат Ахматовага хос буюклик ва улуғворликдан ҳайратга тушардилар.

А.Ахматова Иккинчи жаҳон уруши даврида Тошкентга кўчиб келганлиги ва у ерда икки ярим йил яшаганлиги кўпчиликка маълум. Унинг бу даврда ушбу заминга багишлаб яратган шеърларида Шарк нафаси уфуриб туради ва улар шу жиҳати билан ўзига мафтун қилади.

Шоира умрининг охирида Италиянинг Этна-Таормина (1964) номли адабий му- кофотига ва Оксфорд универеитетининг фахрий доктори (1965) унвонига сазовор бул ад и. 1966 йил 5 мартда Анна Ахматова Москвада ҳаётдан кўз юмади.

Ўз даврида кўплаб мухлислари қалбида чуқур из қолдирган шоира ижоди бугун- ги кунда ҳам севиб мутолаа қилинмокда.

Шеър 

Юртини душманга ташлаб кетарок
Қочган кимсалар-ла бирга кетмасман.
Улар олқишига тутмасман қулоқ,
Уларга бермасман қўшиғимни ман.

Эй, қочоқ, мен сенга ачинаман, бас,
Сен кулдай ноилож, бемордай абгор,
Эй, дарбадар, борар йўлинг кўринмас,
Ёт юртнинг нонида ёвшан иси бор

Бунда-чи, ёнғинлар дудини ютиб,
Ёшлик йилларини айлаб биз қурбон;
Юракни шафқатсиз зарбага тутиб
Яшадик, панага қочмадик, инон.

Биламиз: келажак баҳоси тайин,
Оқланар ҳар лаҳза, окланар дамлар
Ва лекин дунёда йўкдир биздайин
Мағрур, изтиробли, хоксор одамлар.

Яна шеърлар муалл http://kun-uz.com/cr/sherlar-soginch/ 

Савол ва топширикрар:

  1. Анна Ахматова таржимаи ҳолига оид маълумотларни ўрганиб чиқинг. Шоира шеърларидан унинг таржимаи холига боғлиқ ўринларни аниқланг.
  2. Юрт учун машаққатли бўлган даврларда ўзга юртга қочиб кетган кишиларни шоира қандай таърифлаяпти? ”Ёт юртнинг нонида ёвшан иси бор” мисраларининг мағзини чақинг.
  3. “Оқланар хар лаҳза, оқланар дамлар” дея умид қилган шоиранинг орзулари амалга ошдими?
  4. 37-йил қатағони шоира ҳаётида ва ижодида қандай из қолдирди?
  5. “Ҳар жойда номимни қаро битдилар, Соков бўл дедилар, кар бўл, дедилар” мисраларини мағзини чақинг ва шархланг.
  1. Шоиранинг “Осиё” ва “Гуллаётган Тошкент” шеъридаги кўтаринки рухни хис қилдингизми? Нима учун шоиранинг бу шеърлари бошқа шеърларига ўхшамайди?
  2. Шоиранинг “Нега сиз…” деб бошланувчи шеъридаги: Нега сиз қафасга айлантирдингиз? Сўнгти озодлигим-хонадонимни? мисраларини қандай тушундингиз?
  1. “Нега сиз…” шеърини автобиографии шеър деб айтиш мумкинми? Шеърда шоира қисматидаги қайси кунлар тасвирланган деб ўйлайсиз?
  2. Шоирнинг йўли тунга ўхшатилишига, манглайида лаънат рухи бор дейилишига қандай қарайсиз?
  3. Нима учун шоир “Шам тутиб, ўкириб йўл босмоғи-кисмат ” деб айтиляпти? Сиз бу фикрга қўшиласизми?
  4. Ахматова шеърлари билан танишиш сизда қандай кайфият уйғотди?
  5. Ахматова шеърлари бугун яшаб бўлди, уларнинг умри тугади деб айтиш мумкинми? Шеърлар бугун хам долзарбми ёки…?
  6. Шоира шеърларидан қай бири сизга кўпроқ ёкди? Шу шеърларни ёд олинг.

 

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

tojik-soniya

Тожикча шеърлар / Шерҳо

Дӯст ҳақида тожикча шеър Бархез, то ниҳем сари худ ба пои дӯст, Ҷонро фидо кунем, …