Главная / Технологиялар / Янги стандартдаги хотира смартфонлар тезлигини икки бараварга оширади
<

Янги стандартдаги хотира смартфонлар тезлигини икки бараварга оширади

yangi-smartfonJEDEC муҳандислик стандартизацияси қўмитаси портатив қурилмалар учун UFS 3.0 — янги флеш-хотира стандартини намойиш қилди. Engadget нашрида ёзилишича, у 2.1 версияси ўрнига келади, стандарт гаджетларга 23,2 Гбит/с тезликдаги хотирага эга бўлиш имконини тақдим этади.

Бундай тезлик смартфон ресрусларига ортиқча оғирлик туширмай 60 к/с частотали 4К видеоларни ёзиш учун етарли. Шу билан бирга, янги стандарт энергосамаралидир, унинг ишчи ҳарорати диапазони эса 40 даража совуқдан 105 даража иссиққача. Бу хотиранинг янги туридан энг экстремал шароитларда ҳам фойдаланиш мумкинлигини кўрсатади. Манбада таъкидланишича, ҳарорат билан боғлиқ такомиллашув автомобиль ишлаб чиқарувчилари томонидан илиқ кутиб олинади. Улар бу стандартдаги хотирани ўз автомобилларига маълумотларни йўқотишдан қўрқмай ўрнатишлари мумкин. Бунга қўшимча равишда янги стандарт механизмларнинг қатор суғурталовчи маълумотларини ҳам кўзда тутади.

“UFS 3.0, UFSHCI 3.0 ва UFS карталарининг янгиланиши бу стандартларнинг аввалги версияларига қараганда қатор такомиллашувларни таклиф этади. Бу имкониятлар маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларига мобил қурилмалар ва улар билан боғлиқ иловалар фаолиятини сезиларли даражада яхшилашга ёрдам беради. Автомобиль бозори учун махсус ишланган функцияларнинг қўшилиши эса шу соҳа ва истеъмолчи эҳтиёжларини қониқтириш учун JEDEC аъзоларининг UFS экотизимининг кейинги ривожига содиқлигини тасдиқлайди”, – дейди JEDEC бошқаруви раиси Миан Қуддус.

UFS — флеш-хотира стандартларидан бири. Айтишларича, у eMMC ва SSD стандартлари ўртасида. Ҳозирда у смартфонларнинг қимматбаҳо флагман моделларида қўлланилмоқда. Стандартнинг биринчи версияси 2011 йилда тақдим этилган. Ўшандан буён қўмита стандартларнинг янги версияларини ишлаб чиқади, уларнинг сўнггиси 2.1 версияси эди.

2016 йилда Samsung айнан шу стандартни қабул қилиб, 32, 64, 128, ва 256 ГБ UFS-карталарини намойиш қилган. Samsung UFS-флешкаларининг ўқиш тезлиги сониясига ярим гигабайтни ташкил қилади, бу microSD форматидаги энг замонавий флеш-карталардан беш карра тезроқ.

UFS 3.0’нинг барча афзаллиги ҳозирча назарий. Бу стандартни қўллаб-қувватловчи қурилмалар ҳали ишлаб чиқарилганича йўқ. Бироқ улар шу йилнинг охири ёки келгуси йилнинг бошига бориб бозорда пайдо бўлиши кутилмоқда.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

ihoops

Тошкентда Apple’нинг илк расмий сервис маркази иш бошлади

Бу содир бўлди. Баъзи ўқувчиларда шубҳа уйғонган бўлса-да, – биринчи расмий (муаллиф томонидан маъқулланган) iHoops …