kazokistonЎзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи, полковник Шоҳруҳ Ғиёсовнинг маълум қилишича, бугунги кунда Россия, Қозоғистон ва Тожикистондаги ҳамкасблар билан идоравий Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар ташкил этилган.

“Натижалар эса ҳайратга соларли. Масалан, ўзбек халқини даҳшатга солган воқеа, яъни Андижон вилояти Хўжаобод туманида содир этилган Амановлар оиласи аъзолари, жумладан икки вояга етмаганларнинг ваҳшиёна ўлдириб кетилиши билан боғлиқ ҳаммага маълум резонанс жиноят. Ушбу оғир ва ваҳшиёна жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс, республикамиз фуқароси Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали учинчи давлатларда одил судловдан қочишга уринган. Айнан мана шу идоравий гуруҳнинг иши жиноятчини тезкорлик билан, бенуқсон равишда қўлга туширишга ёрдам берди”, – дея айтиб ўтди Ш.Ғиёсов.

Унинг сўзларига кўра, айни дамда Қирғизистон, Туркманистон, Беларусь, Озарбойжон ва келажакда Афғонистон, Покистон ва Туркия каби давлатлар билан шу каби гуруҳларни тузиш масалалари ўрганилмоқда.