Главные новости
Главная / Жамият / Андижонда 10 йиллик соғлом қарағайлар кесилмоқда
<

Андижонда 10 йиллик соғлом қарағайлар кесилмоқда

Андижонда ўн йил олдин кесиб ташланган чинорлар ўрнига экилган қарағайлар ҳам кесилмода¸ деб хабар берди Фарғона.ру нашри.

Кесилаëтган дарахтларнинг соғлом экани қайд қилинган хабарга 16 октябрь кунги дарахт кесиш манзараси акс этган фотожамланма ҳам илова қилинган.

Қарағайлар¸ айтилишича¸ Андижоннинг Отабеков кўчасида кесилмоқда ва 10-12 метрлик соғлом дарахтлар¸ ишчиларга кўра¸ «юқорининг буйруғи билан» кесилмоқда.

Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси эълон қилган сўнгги рақамларга кўра¸ 2018 йилнинг биринчи ярмида дарахт кесилишига оид 600 дан ошиқ мурожаат бўлган ва уларда 4500 дан ошиқ дарахтнинг кесилишига норозилик билдирилган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

ulqyj8r8e5gmdbxf4vz84ic13xlao0v8

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи янги автомобиль тақдимоти бўлиб ўтди. У аввалгиларидан бутунлай фарқ қилади

Бугун, 27 ноябрь куни пойтахтда SamAuto компаниясининг янги автомобили тақдимоти бўлиб ўтди. Бунинг ўзига хос …