Главная / Жамият / Андижон вилоятидаги 16та маҳаллада тўрт ой олдин сайланган раислар ишдан бўшатилди
<

Андижон вилоятидаги 16та маҳаллада тўрт ой олдин сайланган раислар ишдан бўшатилди

gabby3vphr-bllfiora6tmskxywjnuge

Андижон вилоятида шу йил май ойида маҳалла фуқаролар йиғини раислари сайловида сайланган 880 нафар МФЙ раисининг 16 нафари муддатидан олдин ишдан бўшатилган.

Бу ҳақда Андижон шаҳрида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши, Ички ишлар вазирлиги ва “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида ўтказилган “Оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда кекса авлод вакилларининг ўрни” мавзусидаги семинарда маълум қилинди, деб хабар бермоқда “Kun.uz” мухбири.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ботир Парпиевнинг айтишича, Андижонда жазони ўтаб қайтган фуқаролар билан ишлаш тизимида жиддий камчиликлар мавжуд. Айрим маҳаллалар ўз кафиллиги асосида жазодан озод қилинган фуқароларнинг кейинги тақдирига қизиқмайди. Саккиз ой ичида 33 та жиноят муқаддам судланганлар томонидан содир этилгани шундан далолат беради.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида Андижон вилоятида 1 минг 646 та жиноят қайд этилган. Гарчи мазкур ҳолат 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 613 тага камайган бўлса-да, Андижон шаҳри, Андижон, Асака ва Шахрихон туманларида юқорилаган.

Таҳлилларга кўра, йўл қўйилган жиноятларнинг аксарияти ишсиз фуқаролар ва хотин-қизларга тўғри келмоқда. Вилоят миқёсидаги ажримлар сони 2 минг 462 тани ташкил қилиб, оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳуқуқбузарликлар содир этган 297 нафар шахс профилактик ҳисобга олинган.

Тадбирда самарали ишламаётган МФЙларнинг ҳудудий профилактика инспекторлари фаолияти ҳам очиқ танқид қилинди. Пахтаобод туманидаги “Санграобод” ва “Маъшал” маҳаллалари профилактика инспектори ёрдамчилари, Қўрғонтепа туманидаги “Найнаво”, “Дардоқтепа”, “Иқтисодчи”, Шаҳрихон туманидаги “Намозгоҳ” маҳалла профилактика инспекторларини аҳоли яхши танимаслиги, фуқаролар йиғинида низоли хонадонларни муҳокама қилиш жараёнларида иштирок этмаслиги қайд этиб ўтилди.

Семинар якунида маҳаллалар ҳузуридаги мавжуд 8 та жамоатчилик комиссиялари фаолиятини жонлантириш, “Маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” тамойили асосида оилалардаги муаммоларни бартараф этиш, мактаблар билан яқин ҳамкорликда ишлаш, тўй-ҳашамлар ва оилавий маросимларни ижтимоий табақаланишга йўл қўймаган ҳолда камхарж қилиб ўтказишда кексалар жонбозлигини ошириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

1500009242_pochemu-zhena-ne-hochet-blizosti-s-muzhem

Хотин жинсий алоқани хохламаса

Нега аёл эркакни хоҳламайди? Агар хотин эри билан жинсий алоқада бўлишдан бош тортса, нима қилиш …