Главная / Без рубрики / Қандай қилиб бола пайдо бӯлади?
<

Қандай қилиб бола пайдо бӯлади?

Табиатнинг жинсий яқинлиқдан кўзда тутган мақсади янги ҳаётнинг дунёга келишини таъминлашдир. Қандай қилиб инсон-дан инсон пайдо бўлади? Ёруғ дунёни кўргунича у қандай яшай-ди?

Ҳомиланинг пайдо бўлишига сабаб уруғланишдир. У жинсий яқинлик натижасида аёл тухум ҳужайрасининг эркак пушт ҳужай-раси сперматазоид билан қўшилиб кетиши (цингалия) оқибатида юзага келади. Қинга тушган сперматозоидлар бачадон бўйни ор-қали бачадон бўшлиғига, сўнгра тухум йўлига ўтиб, шу ерда жинсий яқинлиқдан 1,5—2 соат ўтгач, тухум ҳужайра билан тўқнаш келади. Тухум ҳужайранинг пусти ҳисобланадиган юпқа пар дани тешиб фақат битта сперматозоид (энг кучлиси) ичкарига ўтиб олади; сперматозоид ядроси ва тухум ҳужайра бир-бирига қўши­либ кетади (бу вақтда тухум ҳужайрада шундай мураккаб ўзгаришлар юз берадики, натижада бошқа миллионлаб сперматозоид ўтолмай ҳалок бўлади) ва уруғланиш (цингалия) содир бўлади.

20190414_164433Дастлаб уруғланган тухум ҳужайра (зигота) фақат микроскоп-лардагина кўринадиган жуда кичик томчи ҳолида бўлади. Бачадон найининг тўлқинсимон қисқариши туфайли уруғланган тухум ба­чадон бўшлиғи томон сурилиб боради. Айни вақтда уруғланган тухумда бўлиниш жараёни бошланади: аввал икки нимтага ажра-лади, уларнинг ҳар бири ўз навбатида яна бўлинаверади. Шундай қилиб, битта тухум ҳужайрасидан шаклан диаметри 1,5 мм ли тут мевасига ўхшаб кетадиган шарсимон танани ҳосил қилувчи беҳи-соб ҳужайралар пайдо бўлади. Мана шу бир талай ҳужайралардан аста-секин жуда мураккаб йўл билан табиатнинг энг ажойиб туҳфаси — ҳомила, одам пушти (ҳомила тухуми) ҳосил бўлади. У эмбрион ичида ривожланиб боради. Айтиш керакки, ҳомиланинг энг мураккаб, энг сирли даври ҳам айнан ана шу давр. Ҳеч бир аёл ўз ичида кечаётган бу мураккаб жараёнларни ҳис қилмайди, қачон ҳомиладор бўлганини ҳам айтиб бера олмайди.

Бачадон бўшлиғига тушган ҳомила тухуми 6—8 кунда бачадон шиллиқ пардасига пайвандланиб ўрнашиб олади ва ҳомиладорлик (бўйида бўлиш) вужудга келади. Ҳомиладорлик 9 ой — 40 ҳафта ёки 280 кун давом этади ва боланинг туғилиши билан якунланади.

Ҳомиладорлик вужудга келиб ҳомила шакллана бошлаган пайт-дан аёл организмида ҳам тегишлича ўзгаришлар жараёни кечади. Юқорида айтиб ўтганимиздек ҳомила она қонидан кислород ва озиқ моддаларини (оқсил, ёғ, углевод, сув, витаминлар, гормон-лар, минерал тузлар) олади. Ҳомиладорликнинг 4-ойи бошида плацента, яъни йўлдошнинг таркибий қисми — бола ўрни ҳосил бўлади. Ҳомила узун чилвир ипга ўхшаш (тахминан 50 см) киндик орқали плацента билан туташади. Киндиқдан қон томирлари ўтади, плацента эса бачадон деворига ўрнашган бўлади.

Она орга-низми билан ҳомиланинг плацента орқали боғланиши бола туғилгунга қадар давом этади. Муболаға қилмасдан айтиш мумкин-ки, туғилажак боланинг ривожланиши ва саломатлиги плацентанинг тўғри тузилиши, шаклланиши (катталиги, қалинлиги, тўликди-ги) ва фаолиятига боғлиқ. Плацента мураккаб кимё лаборатория -си вазифасини бажаради, унда она қонидан келадиган озиқ модда бир сидра «қайта ишланиб» болага ўтади. Плацента айни вақтда ҳомиланинг ҳар турли нохуш ташқи таъсирлардан сақлаб туради-ган ўзига хос тўсиқ вазифасини ҳам бажаради.

Ҳомиладор аёллар турли дори-дармонларни фақат врачнинг рухсати билан ва унинг назорати остида қабул қилишлари ва ҳар хил инфекциялардан сакланишлари лозимлигини ҳомила бошланишиданоқ уларга ту-шунтириб борилади. Сабаби плацентанинг танлов қобилияти анча паст. У она организмига тасодифан тушиб қолган бегона модда-ларни ҳам онадан ҳомилага ўтказиб юбориб, унга зиён етказиши мумкин. Плацента деярли барча кимёвий ва доривор моддаларни, кўп вирус ва микробларни ўтказиб юборади. Бола туғилгандан кейин плацента бачадон деворидан ажралади ва киндик, ҳомила пардалари билан биргаликда туғруқ йўллари орқали ташқарига чиқади.

Ҳомила кун, ҳафта, ой сайин усади ва ривожланади. 18-кун-даёқ мўжизавий томчининг шакли ўзгара бошлайди, у торайиб чўзилади. Унда асаб, қон ишлаб берувчи юрак-томир, ҳазм қилиш, чиқариш ва бошқа аъзоларнинг куртаклари ҳосил бўла бошлайди ва юракка ўхшаш нарса вужудга келади. Бу миттигина «тана»да томир ура бошлайди. Яна 8 кун ўтгач, томчи икки баравар узаяди, унинг юзасида жуда кичкина бўртмачалар билиниб туради, ке-йинчалик улар қулоқ, ияк, умуртқаларга айланади. Бу жараён 7-ҳафтада содир бўлади.

Ҳомиланинг икки ойликкача бўлган ривожланиш даври эмб рионал даври дейилади. 2 ойликда ҳомиланинг бўйи 3 см, массаси 11 г бўлиб, сут эмизувчилардан фарқ қилмайди — кўзлари йирик, бош суяги катта, кўриниши балиқни эслатади. Ҳомила секин-аста одам қиёфасини ола бошлайди. 11 ҳафтадан сўнг увоққина одам организ-ми шаклланади. Ҳомиланинг аъзо ва системалари ҳамда плацента етилиб боради ва мукаммаллашади.

Она ҳомиланинг ҳаракатини биринчи ҳомиладорликда 20-ҳаф-тадан сеза бошлайди. Ҳомила қисқа-қисқа турткилар ёки мускул-ларни қўзғатиб юборадиган даражада ўзини ростлаш, керишишга ўхшаш қаттиқ ҳаракатлар қилади. Шунингдек, ҳомиланинг юрак уришини ҳам эшитиш мумкин; у онанинг юрак уришидан деярли икки баравар тезроқ уради. Лозим бўлса, 5—6 ҳафталик ҳомила­нинг юрак уришини махсус аппаратларда аникданади. 5 ойлик ҳомиланинг қулоқлари яхши эшита бошлайди, у фақат онанинг юрак уришинигина эмас, балки ҳали ўзи кўрмаган, билмаган сирли ташқи дунйодан эшитилаётган қаттиқ овозларни ҳам ажрата олиш қобилиятига эга. Унинг ҳам ўзига яраша ташвишлари бор: онаси ҳаракат қилаётган вақтда беҳосдан нозик танаси қисилиб шикастланмаслиги учун маҳкам ўрнашиб олишга улгуриши керак; она дам олаётган пайтда эркин бўлиши, қўл-оёқларини бемалол ёзиб олиши мумкин.

Ҳомиладорликнинг охирида ҳомиланинг бўйи 50 см ва ундан ортиқ, оғирлиги 3200—3500 г (баъзида ундан ҳам ортиқ) бўлади. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, тўнғич боладан кўра, кейингила-рида ҳомиланинг вазни оғирроқ бўлади, 5—6-боладан сўнг яна кичиклашади. Туғилажак боланинг ўзи ёруғ дунё юзини кўришга астойдил тиришади, кунига 200 дан ортиқ ҳаракатлар қилади, энди қўл-оёқларини қимирлатиш билан чегараланиб қолмай, ағда-рилиб ҳам туради. Ичаклар, буйрак, меъда ишлаб туради, териси-нинг ранги ўзгариб буришганлари текисланади. Гўё ҳамма ҳара-катлагж билан: «қани нимам мени одамга ўхшамайди», деяётган-дай. Ўхшашлигини исботлаш маъносида бармоғини сўради, ҳиқичоқ тутади. Бу ҳомила учун энг масъул давр ҳисобланади.

Ҳомиланинг бачадонда қандай жойлашуви ҳаммани қизиқти-ради. Бачадонда ҳомила ҳар томондан ўзига хос қобиқ билан ўралган бўлади. Уни ўраб турадиган «қоғоноқ сувлари» деб аталадиган сарғиш рангдаги суюқлик ташқаридан бехосдан бўладиган зарбларга тўсиқ бўлиб, ҳомиланинг вазиятини ўзгартириб туришга имкон беради, қиндан инфекция келиб тушишдан сакдайди. Қоғоноқ суви оқсил, тузлар, микроэлементлар, ёғлар, қанд, гормонлар, ферментлар-дан иборат. Бундай тузилма ҳомиланинг ўсиши учун қулай шароит яратади, ташқи ғайриихтиёрий шикастлардан сакдайди, унга ҳара­катлар қилишга имкон беради. Тахминан ҳомиладорликнинг 30— 32-ҳафтасига қадар ҳомила бачадонда ўз ҳолатини осонлик билан ўзгартира олади, кейинчалик эса ҳаракатлар сустлашади.

Ҳомила­дорликнинг охирига келиб ҳомила она танасига нисбатан бўйла масига ҳолатда жойлашган бўлиб унинг бўйлама маркази бачадон билан она танасининг марказига мувофиқ келади. Ҳомиладорлик-нинг охирида 99,5 фоиз ҳомила боши пастга қараган тик ҳолатда бўйлама ҳолатини олади ва бу нормал ҳолат ҳисобланади. Ҳомила-дорликнинг 36-ҳафтасида қориндаги бола шу қадар катта бўлиб қоладики, бачадон бўшлиғида бор гавдаси билан ҳаракатлана олмайди, шунинг учун у ўзгармас вазиятни эгаллайди. Кўпинча боланинг боши пастга қараган, думбаси тепада, қўллари тирсак-ларидан букилиб, кўксига қовуштирилган, оёқлари чаноқсон бўғи-ми ҳамда тиззаларидан букилиб, танасига тақалиб, энгаги кўкра-гига тегиб туради, натижада бачадон бўшлиғига бемалол жойла-шиб олган тухумсимон тузилма вужудга келади.

Бачадонда боланинг боши юқорига, думбалари эса пастга қара­ган ҳолатда ётиши камдан-кам учрайдиган ҳодиса. Шундай бўлган тақдирда туғруқ вақтида ҳомилани тўғри ҳолатга ўнглаш учун шифокорнинг ёрдами керак бўлади. Ҳомиланинг ҳолати, қайси томони балан ётганини мутахассис шифокор кўриб билади, ноа-ниқ ҳолларда эса ултратовуш ёки рентгенография текширувида аникданади ҳамда зарур чоралар кўрилади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

utkan-kunlar

Нима учуй ишсизлик ўсиб кетган?

Хусусийлаштириш ва унинг дастлабки натижалари. 1991-й. 20-декабрида Қирғиз Республикасииинг Жогорку Кенеши «Қирғиз Республикасида мулкни давлатдан …