telegramTelegram маъмурияти БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари офисига мурожаат қилиб, Россияда мессенжер атрофида юзага келган вазиятга таъсир кўрсатишни сўради. “Агора” ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот раҳбари Павел Чиков ўз Telegram-каналида тегишли мактубни эълон қилди.

“БМТнинг сўз эркинлиги бўйича махсус маърузачиси профессор Дэвид Кайе, мен сизга Telegram Messenger LLP номидан ёзмоқдаман. Менинг мурожаатим Россия ҳукуматининг интернет ва Telegram’га нисбатан сўнгги ҳаракатларига алоқадор бўлган, сўз эркинлигига жиддий таҳдидлари билан боғлиқдир. Компания Федерал хавфсизлик хизматига фойдаланувчиларнинг шахсий ёзишмалари бўйича маълумотни тақдим этмагани сабаб жаримага тортилди, ҳамда Telegram яқин ҳафталарда ичида Россияда блоклаб қўйилиши мумкин”, – дейилади мактубда.

Telegram июнь ойи охирида Россияда блоклаб қўйилишига бир бахя қолганди, ўшанда у Роскомнадзорга “маълумот тарқатувчи ташкилотлар реестрига” киритиш учун керакли ахборотни беришдан бош тортган. Бироқ Telegram кейинчалик барибир барча керакли маълумотни – компаниянинг рўйхатдан ўтишига алоқадор ҳужжатларни тақдим этди.

Октябрда эса келиштирувчи суд Telegram’ни 800 минг рубллик жаримага тортди, бу Федерал хавфсизлик хизматига хабарлар кодини олиб ташлаш бўйича маълумот берилмагани туфайли содир бўлди.