mirovoy-rinokЖаҳон банки раҳбарияти Ўзбекистон саноат корхоналари энергия самарадорлигини кўпайтириш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун 200 миллион долларлик миқдорда қўшимча молиялаштиришга тайёргарлик кўришга рухсат берди, деб хабар қилмоқда Иқтисодиёт вазирлиги.

Мурожаат банк директорлар Кенгашининг тасдиқлаши учун 2018 йил январь ойи бошига киритилган.

Саноат ишлаб чиқарилишида энергия самарадор технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча кредит линияси президентнинг “Жаҳон банки билан молиявий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши билан назарда тутилган. Ҳужжат билан Жаҳон банки иштирокида 2016-2020 йилларда амалга оширилувчи инвестиция лойиҳалари бўйича тадбирлар режаси тасдиқланган.

Ўзбекистон саноат корхоналари энергия самарадорлигини ошириш бўйича лойиҳа Халқаро Тараққиёт Ассоциацияси иштирокида амалга оширилмоқда.