Главная / Маданият / Амонатдор чупон – ислом қисса

Амонатдор чупон – ислом қисса

Бир куни Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир дӯсти билан сафарга чиқди.

Улар чарчаб, бир тоғнинг ёнида дам олгани ӯтирдилар. Шу пайт олдиларидан бир чӯпон подасини ҳайдаб ӯтиб қолди.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу уни чақириб:

  • Бу сурувнинг чӯпони сенми? – деб сӯради.
  • Ҳа.
  • Қӯйларингдан бирини менга сотгин.
  • Бу қӯйлар менинг мулким эмас. Мен хӯжайинимнинг қӯйларини боқиб юрибман.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу унинг қанчалик амонатдор эканини синамоқчи бӯлиб:

  • Сен бизларга бир қӯйни сотиб, хӯжайининга бӯри еб кетди, деб айтсанг бӯлмайдими? – деди.

Чӯпон унинг бу сӯзидан қаттиқ ранжиб:

  • Қизиқ одам экансиз-у! Тӯғри, хӯжайиним мени кӯрмайди, уни алдашим мумкин. Лекин, мени доимо кӯриб турувчи Аллоҳ таоло қиёмат кунида қӯй ҳақида мендан сӯраса, нима деб айтаман, қандай жавоб бераман?! – деди.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу чӯпоннинг гапидан ажабланиб, Аллоҳнинг қӯрқувидан йиғлаб юборди. Сӯнг бу чӯпоннинг хӯжайинига учраб, ундан чӯпонни ва қӯйларни сотиб олиди-да, чӯпонни озод қилиб, қӯйларни унга ҳадя қилиб берди.

 

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

boy-chest

Энг амонатдор киши – ким?

Ёзнинг қоқ ӯртаси, кунлар роса қизиган, иссиқ авжига чиққан палла эди. Усмон ибн Аффон – …