Главная / Маданият / Амонат нима ислом динида

Амонат нима ислом динида

Амонат улуғ хулқ ва гӯзал сифат бӯлиб, ҳар бир мусулмон инсон амонатдор бӯлмоғи, амонатни гӯзал даражада адо этмоғи лозимдир. Зеро, қудратли ва улуғ Аллоҳ таоло шундай амр қилган:

«Албатта Аллоҳ сизларни амонатларни ӯз

эгаларига топширишга буюради» (Нисо сураси, 58-оят).

Ҳақиқий мусулмон амонатли, ишончли бӯлади, одамлар унга ҳамма нарсада ишонадилар, у савдо-сотиқда ишончли, тошу-тарозида амонатдор ҳамда одамларнинг сир-асрорларини сақлашда ҳам тенги йӯқ инсондир.

amonatИслом дини барча масалаларни амонатга боғлайди. Чунки Ислом динининг ӯзи ҳам ҳар бир инсон бӯйнидаги энг катта амонатдир. Намоз, рӯза, ҳаж каби ибодатлар ҳам барчаси амонат турларига киради. Ҳатто, инсоннинг ӯз танаси ҳам амонат ҳисобланиб, бу амонатга хиёнат қилмаслиги шарт. Хуллас, Аллоҳнинг барча неъматлари банда учун амонатдир. Неъматлардан тӯғри фойдаланиб, ӯз ӯрнида ишлата билса, амонатни адо этган, акс ҳолда амонатга хиёнат қилиб қӯйган ҳисобланади. Масалан, илмни олайлик. Киши ӯрганган илмидан тӯғри фойдаланиб, ӯз илмини манфаатли йӯлларда ишлатадиган бӯлса, у ушбу амонатга хиёнат қилмаган саналади. Одамлар орасида адолатли бӯлиб, барча гап-сӯзлари ва феълу атворлари одил бӯлмоғи ҳам амонатнинг бир қисмидир.

Амонат жуда ҳам гӯзал хулқ бӯлиб, инсонни художӯй, ихлосманд бӯлиш, фақат Аллоҳдан қӯрқмоқ каби олий ахлоқларга етаклайди. Мусулмон киши зиммасидаги барча амонатларни ӯз жойига қӯйиб, барча ишларида амонатдор бӯлиши нақадар катта бахт!

Қуйида Исломнинг ёрқин тарихи гувоҳ бӯлган амонатдорлик ҳақидаги воқеий ҳикоялардан бир нечасини келтирмоқчимиз. Ҳикоялар орқали амонатнинг фазилати, амонатдор кишиларнинг қадри, қиммати ӯқувчига яққол кӯринади, деб умид қиламиз. Раббимиз субҳонаҳу ва таоло барчамизни амонатдор кишилардан бӯлишига тавфиқ берсин, омийн.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …