Главные новости
Главная / Жамият / «Қамоқхоналарни тўлдириб фақат қимматга тушамиз» – Бадиий академия олими коррупцияни йўқотишнинг икки йўли ҳақида гапирди
<

«Қамоқхоналарни тўлдириб фақат қимматга тушамиз» – Бадиий академия олими коррупцияни йўқотишнинг икки йўли ҳақида гапирди

«Порахўр одам осон хиёнат қилади, ҳалол одам эса унга қарши курашади. Президент Мирзиёев айтган «ҳалоллик вакцина»си аслида одамнинг ўзи», – дейди Обиджонова.

Бугун, 12 ноябрь куни АОКА биносида «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 21 апрелда қабул қилинган президент қарори ижроси юзасидан брифинг ўтказилди.

Унда Бадиий академия бош илмий котиби Феруза Обиджонова қарор юзасидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берди.

Тадбир якунида Kun.uz мухбирига интервью берган Феруза Обиджонова бир қатор масалалар, жумладан, коррупцияга қарши кураш борасида ҳам фикрларини билдирди.

«Порахўр одам осон хиёнат қилади, ҳалол одам эса унга қарши курашади. Президент Мирзиёев айтган «ҳалоллик вакцина»си аслида одамнинг ўзи. Иккинчиси ислоҳотлар. Шу икки омил коррупцияни йўқотади. Бошқача кураш назаримда, самарали эмас.

Прокуратура фақат натижалар учун жавоб беради. Қамоқхоналарни тўлдириб фақат қимматга тушамиз. Ундан кўра, ҳозирдан ҳалол, виждонли, иймонли ва ростгўй одамни тарбиялаш ҳақида бош қотирсак, кутаётган натижамиз – коррупцияни йўқотишга эришишимиз мумкин», – дейди Обиджонова.

Унинг қўшимча қилишича, ўзбек жамиятида кўпинча болага ҳалол бўл дейилади, лекин ҳалоллик қандай бўлиши, унга қандай эришиш ва ҳалолликинг асоси нима эканлиги ўргатилмайди.

«Болага рост гапир деймиз, лекин унга қандай рост гапиришни, ростгўйлик нималигини ўргатмаяпмиз. Ундан рост гапиришни талаб қиламиз, лекин бола қўрқса, у нима қилиши керак?

Биз болага Ғаззолий, Бухорий, Термизийни ўқитишимиз керак. Ҳалоллик ҳақида улар энг яхши фикрларни билдиришган.

Америкалик социолог, руҳшунос Эрих Фром эса ҳалоллиқни яшаш санъати дея таърифлаган эди. Болага қандай яшашни ўргатмасдан туриб, талаб қилиш энг камида нотўғри.

Ғаззолий ҳам айтади: «Болага бу бўйича билим, таълим бермай туриб, талаб қилишнинг фойдаси йўқ».

Қайтараман коррупцияни йўқотишнинг йўли ҳалол одамни тарбиялаш ва тўғри ислоҳот.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

adz7lu7fuhwnieimtkj50_1ivungsatz

Талабалар — пойтахтнинг асл уйсизлари

Тошкентдаги асл уйсизлар кимлигини биласизми? Минглаб талабалар! Талабаларга вақтинча яшашлари учун одатда уй етишмайди. Уй …