Главные новости
Главная / Жаҳон / Америкалик дипломат АҚШнинг стратегик хатоси нимадан иборатлигини айтди
<

Америкалик дипломат АҚШнинг стратегик хатоси нимадан иборатлигини айтди

diplomatАҚШнинг Кувайт ва Ливиядаги собиқ элчиси, америкалик дипломат Дебора Жонс “Газета.ру” нашрига берган интервьюсида АҚШ қўшинларининг Ироққа киришини АҚШнинг 21-асрдаги стратегик хатоси деб атади.

“Яқин Шарқда кимдир Ироққа қўшин олиб кириш стратегик хато бўлгани ва 21-асрнинг стратегик хатоси бўлиб кўринишини рад эта олади, деб ўйламайман”, деб айтган аёл дипломат.

Жонснинг таъкидлашича, АҚШга қарши ҳар бир ҳарбий ёки террорчилик акцияси АҚШнинг ҳарбий доктринаси ўзгариши билан кечган.

“Ироқда юз берган воқеликларнинг истеҳзоли томони шундаки, бизда давлат департаментида Ироққа киришга қарши иккита генерал – Колин Пауэлл ва Ричард Армитиж ҳамда киришни қўллаб-қувватлаган – Пентагон раҳбари каби фуқаро шахси (Дональд Рамсфельд назарда тутилмоқда) бўлган”, деб айтди Жонс.

2003 йилда Ироққа АҚШ ва Ироққа карши коалиция қўшинларини олиб киришга АҚШ махсус хизматларининг маълумоти расмий сабаб бўлган. Бу хизматлар гўёки Ироқда оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқилишининг исботларини топишганини таъкидлашган. Бироқ кейинроқ бунинг бирор-бир ишончли исботи бўлмагани маълум бўлган.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

9_-1gb34lc506lybnupsdiybfrdt4iq1

Нидерландия Россиянинг икки дипломатини мамлакатдан чиқариб юборади

Дипломатлар “махфий ахборот ва юқори технологиялар соҳасига алоқадор шахслар билан алоқа ўрнатган”. Бу шахсларнинг айримлари …