Главные новости
Главная / Жамият / Алматов: Франциядан келган илк бемор ўз хонадонида 35 кишилик байрам қилган
<

Алматов: Франциядан келган илк бемор ўз хонадонида 35 кишилик байрам қилган

Коронавирусга қарши кураш бўйича АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда “Узрепорт” телеканали орқали Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов иштирокида тўғридан-тўғри эфир орқали брифинг ўтказилди.

Фото: KUN.UZ

Бош санитария врачи Баҳром Алматов Ўзбекистонда дастлабки қайд этилган бемор ҳақида маълумот берди:

– Франциядан кириб келган илк бемор етиб келган куни ўз хонадонида 35 киши иштирокида байрам қилган. Ўша меҳмондорчиликда қатнашганлардан 13 кишида бугунги кунда бу касаллик қайд этилди. У билан самолётда 250 киши келган, аэропортда тушганидан кейин шахсий автомобилида ҳам оила аъзоларига юқтирган. Кейин ишига чиққан ва иш жойида 80 нафар ходим ва 42 нафар беморлар билан мулоқотда бўлган.

Бу занжир давом этади. Ўша мулоқотда бўлганлар ҳам ўз навбатида оила аъзолари ёнига қайтадилар, кундалик ҳаётдаги ишларини бажарадилар, дўкон, сартарошларга кирадилар.

Яъни бу ўринда касаллик геометрик прогрессияда тарқалиб кетиши мумкин, деди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори.

Брифинг давомида Баҳром Алматов 24 март санаси соат 12:00 ҳолатига Ўзбекистонда 49 нафар коронавирусга чалинган бемор қайд этилганини билдирди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

jkabyx8pxgnpdbdchroiuatt7b8oy0bf

«Каналимизда бир челак сув ҳам йўқ!» – Қўшкўпир туманидаги фермерлар сувсизликдан катта зарар кўрмоқда

Қўшкўпир тумани, Қатағон қишлоғидаги аҳоли ва фермерлар сув муаммоси бир неча йилдан бери ҳал этилмаётганидан …