Главная / Сиёсат / Мирзиёев миллиардер Алишер Усмоновни орден билан мукофотлади
<

Мирзиёев миллиардер Алишер Усмоновни орден билан мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев 29 августда келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллардер Алишер Усмоновни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА билдирди.

bafee97a-3d0d-420c-bdc8-267fe78091a9_w1023_r1_s

Фармонда айтилишича, мазкур орден Россия билан алоқаларни мустаҳкамлаш, инвестицион лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган катта ҳиссаси, диний-маданий аҳамиятга эга бўлган объектларни барпо этиш борасидаги фаол иштироки учун берилди.

“Кун уз” нашрининг ёзишича, аввалроқ Алишер Усмонов Ўзбекистондаги қатор лойиҳаларни молиялаштираётгани, жумлдан, тарихий обидаларни таъхмирлаш лоийҳасига 2018 йилда юз миллион доллар ажратгани хабар қилинган эди.

Алишер Усмонов Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази қурилишини молиялаштирди. Шунингдек, Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳомийсига айланиб, клубга янги стадион қурилиши учун 100 миллион доллар сармоя киритмоқда.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

zmhwprngeqnraf2yhnfcp6uo8b_kn7bn

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Тошкентдаги учрашувда нималарга келишиб олишди?

29 ноябрь куни Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон …