Главная / Сиёсат / Алиментчиларнинг Ўзбекистондан чиқишига рухсат берувчи йўл топилди
<

Алиментчиларнинг Ўзбекистондан чиқишига рухсат берувчи йўл топилди

Ҳукумат қарори билан Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, Низомга мувофиқ, давлат ижрочиси иш юритувида бўлган ижро ҳужжати бўйича қарздор томонидан ундирувчига алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашё тақдим этилиши мумкин.

alimen

Алиментлар суммасини олдиндан тўлаш ёки алиментлар тўлаш мажбурияти бўйича гаров тузиш фақат қарздорнинг алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаганда амалга оширилади.

Алимент тўлаш бўйича гаров шартномасининг тузилиши алимент тўловчи шахсга белгиланган Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни олиб ташлаш учун асос ҳисобланади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

04

Алламжонов матбуотга “тўртинчи ҳокимият” мақомини қайтармоқчи

“Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбарлигини менга ишониб топширишар экан, мен ушбу муассаса журналистлар фаолиятининг …