Главные новости
Главная / Сиёсат / Алишер Султоновга охирги огоҳлантириш берилди
<

Алишер Султоновга охирги огоҳлантириш берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 21 июнь куни тармоқлар ва ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш натижалари таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

b7ebff562965fbdc3ab4cfe67afb523bПрезидент йиғилишда бош вазир ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари, «Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқаруви раиси Алишер Султоновни инвестициялар жалб қилиш бўйича сусткашликка йўл қўйганликда айблаган. Бу ҳақда «Kun.uz» мухбири хабар бермоқда.

«Жорий йил учун тасдиқланган инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари рўйхатига мувофиқ, умумий қиймати 34,4 трлн сўмлик (ёки 4,3 млрд доллар) 2145та объектни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш белгиланган. Шундан, 3,2 млрд доллар (75 фоиз) маблағ Тикланиш ва тарққиёт жамғармаси ҳамда ҳукумат кафолатлаган хорижий кредит маблағлари ҳисобланади. Аслида иқтисодиёт барқарор ишлаяпти дейиш учун, 25 фоиз маблағ давлат кафолатлаган маблағ бўлиши, 75 фоиз маблағ тўғридан-тўғри инвестиция бўлиши керак.

Бугунги кунда 101та лойиҳадан 96таси бўйича молиялаштириш очилган, 89та лойиҳада қурилиш-монтаж ишлари бошланган. Шу билан бирга 22та лойиҳа бўйича қолоқликка йўл қўйилган, бугунги кунда атиги 753 миллион долларлик маблағ ўзлаштирилган (йиллик прогнознинг 21 фоизи).

Ёқилғи-энергетика ва металлургия соҳасида 8та лойиҳа бўйича қолоқликка йўл қўйилган. Ўртоқ Султонов буни тушунтириб берингчи», дея юзланади президент бош вазир ўринбосарига.

Султонов «Ўзбекнефтегаз» ва «Ўзбекэнерго» тизимидаги қолоқликни тан олган ҳамда йил якунига қадар лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича юзага келган муаммолар бартараф этилишига умид билдирган.

«Нима учун бош вазир ўринбосари сифатида ўзингиз ҳеч иш қилмадингиз? Нимани кутасиз? Пул ишлашингиз, иш ўринлари яратишингиз керак эмасми? Энг катта комплекс сизники. Нега мен ўзим шуғулланишни бошламагунимча, ўзингиз таклифлар бермайсиз. Хонангизда нима қилиб ўтирасиз? Шароитлар яхшилаб берилган. Нега 8та лойиҳада қолоқликка йўл қўйилган?», деган президент унга қарата.

Шундан кейин президент Султоновга охирги марта огоҳлантириш берган.

«Мен сизни жиддий огоҳлантираман. Бу расмий огоҳлантириш. Иккинчи ярим йилликда кескин ўзгаришлар бўлмаса, қаттиқ жазо оласиз. Шахсан сиз. Чунки, мен сиздан ҳам, ўринбосарларингиздан ҳам, Саидовдан (Улуғбек Саидов – биринчи ўринбосар) ҳам норозиман. Шунча бекорчи.

Нима учун шу вақтгача менга бир таклиф бермадинглар. Нима учун шунча савол? Ўзингнинг аравангни ўзинг торт, оғайни. Мен сени қаттиқ огоҳлантираман. Бу охиргиси. Менга биринчи навбатда бу соҳада тўғридан-тўғри инвестициялар керак. Мен сенга инвестициялар бўйича ўринбосар берганман, лекин битта ҳам таклиф бўлмади. Бу қанчалик жиддий гаплигини тушунаяпсанми? Эплолмаяпсанми ёки истамаяпсанми?

Менга бекорчилар керак эмас. Инвестиция бўйича муовин берганман сенга, тўғрими? Қанча инвестиция олиб келди? Жавоб йўқ», деган президент.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилдан буён «Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқаруви раиси бўлиб келган Алишер Султонов 2017 йилнинг ноябрида Тошкент вилояти ҳокимлигига ўтказилган Ғулом Ибрагимов ўрнига бош вазир ўринбосари этиб тайинланганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

ofnvnxohn2jx-x3q_s6cf1afvcogqp57

Ҳудудлар қайтадан тоифаланади. «Яшил» «қизил»га айланиши мумкин

Ўзбекистон ҳудудлари эпидемиологик вазиятга кўра қайтадан тоифаланади, ҳозиргача «яшил» ва «сариқ» ҳисобланган туман ёки шаҳарлар …