Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистонлик беморларга “аллергик паспорт” берилади
<

Ўзбекистонлик беморларга “аллергик паспорт” берилади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 25 октябрдаги қарорига биноан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Молекуляр аллергология халқаро маркази тузилади.

Молекуляр аллергология маркази беморнинг “аллергик паспорт”ини яратиш ва уни жорий қилиш билан шуғулланади. “Аллергик паспорт”да беморнинг касаллиги ва аллергиясининг тури ҳақида маълумотлар бўлади.

Марказда биологик микрочиплар ёрдамида аллергик касалликларга ташхис қўйилади ва улар даволанади, ўсимлик чанглари мониторингги ўтказилади, чангланиш прогноз қилинади ва у ҳақда мамлакат аҳолисига хабар берилади, шу билан бирга, аллергик ўсимликларнинг гуллаш календари тузилади.

Бундан ташқари, марказ озиқ-овқат саноатига анафилактик реакциялар хавфи борлиги ҳақида маҳсулотларни маркировка қилишнинг жаҳон стандартларини жорий қилиш билан шуғулланади.

Марказ Инновацион ривожланиш вазирлигининг Тошкент шаҳар Олмазор тумани Университет кўчасидаги бинода жойлашади.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

01

Жанубий Кореяда метро Ўзбекистондагидан қанчалик фарқли?

Корея Республикасининг иккинчи энг йирик шаҳри – Бусанда метрополитен 1985 йилда ташкил этилган бўлиб, у …