Главные новости
Главная / Жаҳон / “Росгвардия” қўмондони Алексей Навальнийнинг таклифига жавобни “кейинроққа” сурди
<

“Росгвардия” қўмондони Алексей Навальнийнинг таклифига жавобни “кейинроққа” сурди

Виктор Золотов (чапда) ва Алексей Навальний
Виктор Золотов (чапда) ва Алексей Навальний

“Росгвардия” қўшини қўмондони Виктор Золотов Алексей Навальнийнинг телевидениеда баҳслашиш таклифига “кейинроқ” жавоб беришини билдирди.

Куни кеча Навальний Золотовга Первий ёки бошқа бир каналда теледебат ўтказишни таклиф қилган эди.

Узоқ йиллар давомида Владимир Путиннинг тан соқчилари бўлинмаси бошлиғи, ҳозирда миллий гвардия (“Росгвардия”) қўшинлари бош қўмондони Виктор Золотов Навальний бошқараётган Коррупцияга қарши жамғарма (ФБК) чоп этган суриштирувга жавобан мухолифат етакчиси Алексей Навальнийни “яккама-якка олишувга” чақириб, унга “абжағини чиқариш” билан таҳдид қилган эди.

ФБК ходимлари миллий гвардия раҳбарияти ва шахсан Золотовни ўз ходимларига озиқ-овқат маҳсулотларини қиммат нархда сотиб олаётганлик ва буни ноқонуний даромад манбаига айлантирганликда айблаган эди.

Махсус ҳозирланган видеомурожаатномасида Золотов Алексей Навальнийни “Америка пробиркаси маҳсулоти”, унинг баёнотларини эса “таҳқирловчи, бадном қилувчи мулоҳазалар” экани ва офицер сифатида “бундай ҳақоратни жавобсиз қолдирмаслиги”дан огоҳлантирган.

Золотовнинг видеобаёноти эълон қилинганидан буён Навальний 50 кун қамоқда ўтирди. Чиққанидан сўнг Золотовга жавоб қайтариб, уни “ўғри” деди ва теледебатга чақирди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

Франция АҚШнинг “норманд форматига” киритилиши мумкинлигига изоҳ берди

Франция ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШнинг Донбасс бўйича музокараларга қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар …