Главные новости
Главная / Сиёсат / АКТ вазирлиги: қишлоқ ва шаҳар ўртасидаги тафовут қисқартирилади
<

АКТ вазирлиги: қишлоқ ва шаҳар ўртасидаги тафовут қисқартирилади

Алоқа тарихи музейида қишлоқ ва шаҳар ўртасидаги турмуш шароитидаги тафовутни қисқартириш мақсадида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унда АКТ вазирлиги мутасаддилари, оператор ва провайдерлар, соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари энг чекка ҳудудларда телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

bg71de5lfqs3_il0qjmnb_wusr50tdw_

Билдирилишича, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» давлат дастурлари жойларда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришни талаб қилмоқда. Жорий йил 22 майда имзоланган «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси президенти қарори телекоммуникация тармоқларини жадал ривожлантиришга салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, электрон давлат хизматларининг оммабоплигини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларда рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши учун зарур инфратузилмани яратишга қаратилган.

“Президент қарорини амалга ошириш орқали ўз саъй-ҳаракатларимизни мамлакатимиз барча ҳудудларига тенг йўналтира оламиз ва соҳамиз хизматларининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини янада оширишга эришишамиз. Умид қиламизки, бу борадаги долзарб муаммоларни ҳал қилишда биргаликда ҳаракат қиламиз”, – дея таъкидлади ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қ.Йўлдошев.

АКТ вазирлиги манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда мазкур қарорда белгиланган вазифаларни бажариш бўйича ишларни бошлаб юборган. Жумладан, операторлар ва провайдерлар учун Интернет нархларининг пасайишига эришилди. Яъни, нархлар ўтган йилга нисбатан 3 баробар пасайтирилди. Ўтган йили 2300 км. атрофида оптик толали алоқа линиялари тортилган бўлса, охирги беш ойнинг ўзида бу 6000 км.дан ортиқни ташкил этди. Сўнгги олти ой ичида 1245 та мактаб, 734 та мактабгача таълим ва 349 та соғлиқни сақлаш муассасалари маълумотлар узатиш тармоқларига уланган. Йил охиригача яна 5000 ижтимоий объектни тармоққа улаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, кенг полосали уланишнинг 1,4 млн.дан ортиқ порти ишга туширилди, шундан жорий йилда 300 мингдан ортиғи ўрнатилди ва 690 минг абонент уланди. Мобил алоқа операторлари томонидан икки мингдан ортиқ база станциялари қурилди, дейилади хабарда.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

zkc-mhxxpw0h812epec7ey8oj8jk6j0j

Сенат раисига қўшимча ваколатлар берилди

Ўзбекистон Республикаси президенти «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий …