kim-chen-inАмерика разведкаси 2006 йилда АҚШ конгрессини Пхеньян биологик қуролни махфий тарзда ишлаб чиқиш билан шуғулланаётгани ҳақида огоҳлантирган. Айни дамда бу дастур энг юқори паллага чиқди, деб ёзмоқда The Washington Post разведка доираларидаги экспертлар ҳамда манбаларга таянган ҳолда.

Ўн йил муқаддам экспертлар Шимолий Кореяга қуролни тўлақонли яратиш учун техник кўникмалар етишмаётганини таъкидлаб ўтишганди. Бироқ айни дамда вазият ўзгарди. КХДР «биоқуролнинг илғор дастури учун эҳтимолий фойдаланилиши мумкин бўлган керакли механизмларни қўлга киритиш йўлида тинимсиз ҳаракатланмоқда», деб ёзади WP.

Бундан ташқари, таъкидланишича, КХДР ҳукумати олимларни хорижга микробиологияни ўрганиш учун юбормоқда.

Воқеаларнинг бундай ривожи америкалик таҳлилчиларни ваҳимага солди. Уларнинг фикрича, Шимолий Корея агар хоҳласа биологик патогенларни саноат кўламида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин.

«Агарда бу эртага бошланса, буни пайқамаслигимиз ҳам мумкин. Бунда бизга фақат омад кулиб боқиши ҳамда маълумот етказиб берувчилар керакли жойда бўлиши ҳал қилувчи ўринни эгаллайди», – дея айтиб ўтган нашрга ўз номини ошкор этмаган амалдор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ КХДР билан тўғридан-тўғри музокараларга тайёрлиги, фақат бу агарда Пхеньян ядро қуролидан холи ҳудудни яратиш жараёнини бошласагина рўй бериши мумкинлиги хабар қилинганди.