neftАҚШ 2018 йил кузигача нефть қазиб олиш ҳажми бўйича Саудия Арабистонидан ўтиб кетмоқчи. Саудия Арабистони ҳозирги ҳажмларни сақлаб қолса, унда бу ҳолат эртароқ ҳам – май ойида юз бериши мумкин. Бундан АҚШ энергетика вазирлиги ахборот бошқармаси прогнози дарак бермоқда.

Бошқарма прогнозига кўра, 2018 йил сентябрда АҚШда нефть қазиб олиш ҳажми кунига 10,08 млн баррелни ташкил қилади ва йил охиригача 10,34 млн баррелгача ўсиб боради. Бу орада ОПЕК+ келишувига кўра, Саудия Арабистонининг 2018 йил давомидаги квотаси 10,058 млн баррел миқдорида белгиланган. Шу тариқа, ОПЕК+ келишуви қайта кўриб чиқилмаса, АҚШ кейинги йил сентябригача Саудия Арабистонидан ўзиб кетмоқчи.

ОПЕКнинг декабрдаги ҳисоботига кўра, жорий йил ноябрида Саудия Арабистонининг нефть олиш ҳажми кунига 9,996 млн баррелни ташкил қилган.  Агар қироллик шундай ҳажмни сақлаб қолса, АҚШ ундан май ойидаёқ ўтиб кетиши мумкин.

Бу орада Россия ОПЕК+ келишуви кучда қолганда ҳам нефть қазиб олиш бўйича дунёдаги етакчилигини сақлаб қолади. Келишувга кўра, Россия нефть қазиб олиш ҳажмини 10,947 баррель билан чеклайди.