Главная / Сиёсат / АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришни эътироф этди
<

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришни эътироф этди

departament20 апрел куни АҚШ Давлат департаменти 2017 йил давомида Инсон ҳақ-ҳуқуқларига оид амалиёт ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботни Давлат котиби вазифасини бажарувчи Жон Салливан тақдим этди.

Унга кўра, АҚШ бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, эркинлик ва озодликни таъминлашда камарбаста бўлиши таъкидланган. АҚШ Давлат котиби вазифасини бажарувчи Жон Салливан нутқи давомида инсон ҳуқуқлари соҳасида ижобий тенденция кузатилаётган мамлакатлар қаторида Ўзбекистондаги ўзгаришларга ҳам муносабат билдирди.

«Мамлакатда қилиниши кутилаётган ишлар кўплигига қарамай, Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилаётган стратегик ислоҳотлар дастурини қабул қилди. Саккиз нафар маҳбуснинг (журналист ва сиёсий фаоллар назарда тутилмоқда – таҳр.) озод этилиши шу ижобий ўзгаришлар жумласидандир», дейди у.

Ҳисоботда Россия, Туркия, Венесуэла билан юз бераётган сиёсий ўзгаришлар танқид қилинган. Амалдор Магнитский рўйхатига киритилиши назарда тутилган бандлар бўйича қисқа маълумотлар берди.

Реклама

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

telefon-mulokot

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон …