aksh-armiyasiАмерика армиясида «нуфузли бўлинмалар»га қарамлик бор. Бу ҳақда National Interest нашри таҳлилчиларнинг фикрига асосан ёзмоқда.

National Interest маълумотларига кўра, кўплаб ҳарбийлар «денгиз мушукчалари», «яшил беретлар» ва рейнжерларнинг ҳаддан ташқари нуфузи бошқа армия бўлинмалари аҳамиятини бироз туширади, деб ҳисоблайди. Шунингдек, Америка армиясида «энг яхши» деб ҳисобланувчи даврий бўлинмалар ўзларига алоқадор бўлмаган баъзи вазифаларни бажаришга мажбур – бу кейинчалик амалиётларда улар самарадорлигини пасайтиради.

Экспертларнинг таъкидлашича, Қўшма Штатларда қуролли кучларнинг баъзи турлари борки, улар ҳарбий фаолиятни ўз вазифалари доирасида бажариши керак. Масалан, нашрдан қайд этилишича, 12 кишидан иборат бўлган «яшил беретлар»нинг базавий бўлинмаси танк бўлинмасига бирга бир қаршилик кўрсата олмайди. Бундай душманга қарши энг яхши қурол – ўзининг танк қўшинлари.