08/11/2024
Главная / Маданият / Қайси ёшда туққан маъқул?

Қайси ёшда туққан маъқул?

Кейинги вақтларда никоҳ ёшининг «ёшариб» кетаётгани ҳақида кўп гапириляпти. Бунинг психофизиологик, иқтисодий асорати оғирроқ кечади. Болани туғиш, тарбиялаш учун жуфтларнинг бир-бирини яхши кўришининг узи камлик қилади.
1c03a50e40a7d2efc8387aadd60ce88e

Бу ҳам жуда муҳим, албатта. Аммо муҳаббатнинг яна бир учинчи шахсни пайдо қилиши учун, эру хотин шу учинчи шахсга ғамхўрлик қилишга тайёр бўлишлари керак. Демак, эркак ҳам, айниқса, аёл ҳам, аввало, етилган, ҳаётда ўз ўрниларини белгилаб олган, қолаверса, энг зарурий моддий замин яратилган бўлиши лозим. Қисқа қилиб айтганда, бола – ихтиёрий, исталган, кутилган бўлиши керак.

Қадимдан Шаркда қизларни барвақт эрга беришгани маълум. Ҳозир бунга интилганларнинг купчилиги «Олдин шундай қилишган эди-ку!» дейишдан нарига ўтишмайди. Ҳолбуки, бу кам. Шунинг ўзинигина баҳона қиладиганлар давр ўзгарганини ҳам, қизлар ва эркак болалар руҳияти ўзгарганини ҳам, шунга кўра улар яна кўп жиҳатлардан оила қуришга, бола кўришга тайёр эмасликларини, буни бузиш билан  узларига куп ташвишлар (ҳам физиологик, ҳам ҳуқуқий) орттираётганларини билмайдилар ёки билгилари келмайди.

Қиз бола тухумдонида тухум ҳужайралари мунтазам бир меъёрда етила бошлагандан, яъни ҳайз кўргандан бошлаб ҳомиладор бўлиши мумкин. Аёлларда бола туғишга қодирлик даври ўртача 30 йил (16 ёшдан 46 ёшгача) давом этади. Аёл организмининг юқорида айтилгандек «етилган» даври 22-26 ёшларга тўғри келади.
Биринчи ҳомиладорлик шу даврга тўғри келса, аёл шифокорлар назоратида бўлса,  ҳомиласини анча «енгил» кўтаради. Туғуруқ ҳам нисбатан осон кечади.

Шифокорлар биринчи ҳомила 28 ёшдан кейин бўлган ҳолларда ҳомилани кўтариш ҳам, туғиш ҳам нисбатан оғирроқ бўлиши мумкинлигини назарга олиб, бундай аёлларни назоратга оладилар. Лекин бу – фақат биринчи ҳомилага тегишли. Биринчи боласини 22-26 ёшларда туққан аёл, ундан кейинги болаларини 28 дан кейин ҳам бехавотир кўтариши ва туғиши мумкин.

Айрим сабабларга кўра, масалан, аёл ёки эри узоқ вақт даволанган бўлса, муолажалар ижобий самара бериб, ёши ўтиб қолганда, яъни 35—40 ёшда ҳам ҳомиладор бўлган ва эсон-омон яхши қутулиб олган ҳоллар ҳам учрайди. Бундай ҳолларда шифокорлар ҳозирги замон табобатида аёлга ёрдам бериш мураккаб эмаслигини айтадилар, унинг ортиқча қўрқинч, ташвишлардан фориз бўлишига ёрдам берадилар. Буни айтиш билан 28-30 дан ошган жувоннинг фарзанд кўришида ортиқча ҳаяжонга урин бўлмаслиги кераклигини эслатиб ўтмоқчимиз, холос.

Аксинча, жуда эрта, жилла бўлмаса 19-20 га кирмай туриб бола кўришнинг асорати анча сезиларли бўлади. Чунки ёш аёл ҳали ҳам жисмонан, ҳам рухан, ҳам моддий жиҳатдан она булишга тайёр бўлмайди.

Она бўлиш ёши билан она бўлгувчи аёлнинг руҳияти ҳақида бежиз тўхталмаяпмиз.  Ҳомиладорлик аёл организмидагина эмас, унинг руҳиятида ҳам муайян ўзгаришлар ясаши шубҳасиз. Кўп нарса аёл психикасининг ўзига хослигига боғлиқ, албатта.

Ута таъсирчан, атроф муҳитга тез мослаша олмайдиган аёлларда ҳомиладорлик  маълум асоратлар билан ўтиши мумкин. Узини босиб олган, руҳияти нормал аёлларда эса ҳомиладорлик ҳам, туғиш ҳам қарийб асоратсиз ўтади.

Албатта, кўп нарса она бўлишга тайёрланаётган аёл яшаб турган шароит, руҳий муҳитга ҳам боғлиқ. Ўзи соғлом, эри меҳрибон бўлган аёл, боз устига бобо ва бувилар ҳам бўлажак набирани интизорлик билан кутаётган шароитда ҳеч қандай руҳий толиқишларсиз қутулиб олади.

Яна маълумот

273074

Бўйида бўлиш ва ҳомиланинг ривожланиши

Табиатнинг жинсий яқинликдан кузда тутган мақсади янги ҳаётнинг дунёга келишини таъминлашдир. Қандай қилиб инсондан инсон …