Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Айрим ташкилотлар «Ўзбекнефтгаз» таркибига қўшилади
<

Айрим ташкилотлар «Ўзбекнефтгаз» таркибига қўшилади

Ўзбекистон Республикаси президенти “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан айрим ташкилотлар “Ўзбекнефтгаз” АЖга ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга қўшиш йўли билан қайта ташкил этилиши белгилаб қўйилди.

8_vxvidbts5nrqggsppfbbwljcya-od_

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ қуйидаги активларни қабул қилиб олади: “Нефтгазэкспорт” МЧЖ, “O‘ZNEFTEGAZGEOLOGIYA” МЧЖ, “Нефтгазқазиболиш-Инжиниринг” МЧЖ, “Устюрт ГКМ дирекцияси” УК, “Жарқўрғоннефть” АЖ, “Геобурнефтгазсервис” МЧЖ, “Нефтгазинвест” МЧЖ. “Таъсис-Ўқув” МЧЖ ўқув маркази эса “Тармоқлараро ўқув-курс комбинати” МЧЖни қабул қилади.

Бундан олдин, Ўзбекистонда нефть-газ сектори ислоҳ қилиниши, “Ўзтрансгаз” “Ўзбекнефтгаз” таркибидан чиқарилиши хабар берилганди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

zsue1nwpb8vfrjqf7imvbwm1_tkdjcf

Ўзбекистон 6 ой ичида 627 млн долларлик қурилиш материаллари импорт қилди

2019 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти ҳажми 627 млн долларни ташкил қилди ва …