Жинсий ҳаёт, эру хотин ўртасидаги нозик муносабатлар хусусидаги бўлимни тугатяпмиз. Аммо сезиб турибмиз, бу керакли ва сирли мавзу тугал эмас. Сизда туғилган жинсий хаёт психофизиологияси хақидаги айрим саволларга мутахассислар жавоб беришади.
Савол: Айрим ёш йигитларда жинсий алоқа бошланмасдан, яъни олатни қинга киритмасданоқ ёки қинга киритган бўлса ҳам фрикцион харакатлар бошланмасидан аввал оргазм юзага келади. Натижада, олат бушашиб, жинсий алоқани бошлаш ёки давом эттириш имкони бўлмай қолади.
Жавоб: – Бунинг сабаблари ҳақида юқорида етарлича маълумот берилди. Аммо мазкур китоб хотин-қизларга мўлжаллангани учун ҳам уларга айрим нарсаларни айтиб утмоқчимиз.
Бундай вактда келинлар тилларига эрк бермасликлари, ниҳоятда эҳтиёткорлик билан муомала қилишлари ва ҳатто ҳазил оҳангида ҳам куёв устидан кулмасликлари зарур. Чунки эркак киши бу масалага табиатан ниҳоятда сезгир булиб, жинсий ҳаёт соҳасидаги ҳар бир муваффақиятсизликни юрагига яқин олади, кучли изтироб чекади, буни шахсий қайғу сифатида идрок қилади. Шу сабабли ҳам психоген этиологиясига эга бўлган импотент (руҳий тушкунликка берилиб, жинсий заиф бўлиб қолган) эркакларнинг кўпчилик қисми, аввало, хотинларининг жинсий ҳаётда етарли уқувга эга эмасликларидан келиб чиққан. Шунинг учун барча сексопатологлар эркакларнинг жинсий ожизлиги – импотенциясини даволаганда фақат эркакнинг ўзини эмас, балки қайлиқларини ҳам бирга даволайдилар. Чунки даволанаётган эркакнинг давосини тезлаштирадиган ҳам, ёки аксинча, унинг тузалишига тўсқинлик қилиб, дардини оғирлаштирадиган ҳам хотиндир. Шу сабабли эркакларда учрайдиган бу хусусиятларни аёллар яхши билишлари керак.
Савол: – Қўзғалиш ва ўз жуфтини қўзғатишда турли қўзғатиш шаклларидан фойдаланишнинг жинсий алоқага ижобий таъсири борми ёки булар жинсий тубанлик ва бемазагарчиликларнинг жинсий ифодаланган шаклларидан бирими?
Жавоб: – Севги ва муҳаббат асосида жинсий ҳаёт кечираётган куёв ва келин, эр ва хотин учун икковларига маъқул бўлган ёки бири иккинчисига бахтлн дақиқаларни такдим этиш ниятида танланган жинсий ҳолатни қўзғатиш ва қузғалиш шакллари ахлоқсизлик ҳисобланмайди ва жинсий ҳаётда бунинг аҳамияти каттадир. Бу, ҳатто ўз навбатида, оила мустаҳкамлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Чунки бунда эркак ва аёл бир-бирини умр йулдоши тариқасида яхшироқ, жинсий ҳаётни эса нисбатан бой, ижодий, теран идрок этишади. Бу эса оилавий ҳаётда маълум вактдан сўнг юзага келадиган психофизиологик туйинишни сусайтиради, қайлиқларни, айниқса, эркакларни жинсий тўйинишдан сунг «янги лаззатли учрашув»ни қидиришдан, оиладан ташқари жинсий муносабатлар ўрнатишдан сақлашга ёрдам беради.
Вафосизликнинг олдини олиш ёки унинг миқцорини камайтириш оила мустаҳкамлигини оширади. Ҳатто баъзан вафосизлик қилган эр ёки хотин ниҳоят ўз турмуш ўртоғидан яхшиси-йўклигига-яна-бир-бор иқрор-бўлади-ва ўзга билан янги учрашувлар қиди: ришни тўхтатади. Юқоридаги фикримизни якунлаб, ёшларга ҳар бир нарсада, шу жумладан, жинсий ҳаётда ҳам ижодкор бўлишни, яқин кишингизга бахтли дақиқа-
ларни тақдим этишни тавсия этамиз.
Савол: – Жинсий алоқада, кишининг жинсий қониқишида олатнинг катта-кичиклиги муҳим роль ўйнайдими?
Жавоб: — Кўпгина сексологлар фикрича, агар олат қўзғалмаган, эрекция бўлмаган ҳолда уч сантиметрдан кичик бўлмаса, хотин кишининг жинсий эҳтиёжларини тўла қондира олади. Кўпчилик аёлларнинг фикрича, аёлнинг жинсий эҳтиёжларини қондиришда, олатнинг ҳажми муҳим роль ўйнамас экан. Аёл оргазми олатнинг ҳажмига эмас, эркакнинг суюнчаклиги ва жинсий уқувига, аёлнинг жинсий қўзғалганлигига, психоэротик тайёрлигига боғлиқ.
Савол: – Туғилишдан қизлйк пардаси – гимени бўлмаслиги мумкинми?
Жавоб: – Бундай савол кўпинча йигитларда (кўпроқ бўйдоқ йигитларда) уйланишдан олдин, уйланаётган қизнинг ўтмишидан иккиланиши оқибатида ёки ўзи никоҳгача кўплар билан жинсий алоқада бўлиб, кўпгина қизларга нисбатан ишончини йўкотиб.қўйиши.натижасида ва совчи оркали уйланаётганда «хатога йўл қўйиб», би-рортаси билан алоқада бўлган жувонга уйланмаслик мақсадида юзага келади.
Гимен, қизлик пардаси – қин дахдизидаги шиллиқ қават бурмаси бўлиб, у биринчи жинсий алоқада йиртилади, айрим ҳолларда биринчи жинсий алоқада эмас, балки йиллар давомида сақланиб, фақат туғиш чоғида йиртилиши мумкин. Баъзан гименда ҳайз қонининг чиқиш тешиги бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу оғриқ билан кечади, бундай ҳолларда қизлик пардаси жаррохдик йўли билан кесилади. Шунингдек, гимендаги тешик каттароқ бўлиши, парданинг ўзи эса ниҳоятда эластик (чўзилувчан) бўлиши ва жинсий алоқа қилинганда ҳам йиртилмай бутунлигича қолиши мумкин. Бундай ҳолларда ёш куёвлар ва саводсиз куёвжўралар, қариндошлар оиланинг бузилишига ёки гўзал дамларни шубҳага солиб, зулматга айлантиришга бевосита сабабчи’ бўлиб қолишлари мумкин. Оилавий бахт фақат гимен бутунлигига боғлиқ
эмаслигини унутмаслик керак.
Савол: – Қизлар гименлари бутунлигига қарамасдан ҳомиладор бўлиб қолишлари мумкинми?
Жавоб: – Севишган ёшларнинг маълум қисми никоҳгача жинсий алоқа қилиш ахлоқ-одобга тўғри келмаслигини яхши ўққан ҳолда бир-бирлари билан петтинг кўринишида муносабатда бўладилар ва баъзан давомли петтингни ҳам қўллайдилар. Гименнинг, юқорида ёзилганидек, ҳайз қони чиқадиган тешик қисми бўлади. Ёшларнинг петтйнги натижасида манийнинг бир қисми жинсий лабларга тушиб, чаққонлик
билан тешикдан ўтиб бачадонга киради ва бачадон найларига боради. Агар шу кунларда қизнинг тухумдонида ген тухум ҳужайраси пишиб етилган ва у бачадон найида бўлиб қолса, дарҳол оталаниб, ҳомила юзага келиши мумкин. Ёшлар эса ҳайрон бўлишади, «Ахир, ҳеч нарса бўлмаган эди-ку, ҳомила қаердан пайдо бўлди?» – дея ўзларини қўйишга жой топмайдилар.
Савол: – Севги билан сексни боғлиқлик жойи борми?
Жавоб: – Севгини секс сақлайди. Агар сизда бир-бирингизни тушунишда муаммо пайдо бўлиб, ранж-алам тўпланиб қолган бўлса, бир-бирингиз билан яқинлик қилишдан қайтманг. Бир-бирингизнинг орангиздаги кекни исботлаш билан шуғулланмасдан, секс билан шуғулланинг. Ўз нафсини қондирган эркак сиз аёлдан хурсанд бўлиб, сизга, албатта, меҳрибончилик ва марҳамат кўрсатади. Қолган муаммоларни
ҳал қилиш қийин эмас.
Савол: – Жинсий ҳаётда ҳар хиллик маъқул кўринадими?
Жавоб: – Аёлга ҳар хиллилик керак. Ҳар-куни-қайтариладиган-бир хиллилик аёлнинг кўнглига совуқ сувдек тегади.
Унинг учун бу нарса ҳар гал бир оз бўлса ҳам бошқачароқ бўлиши лозим. Аёл доимо кутилмаган янгилик тарафдори, эрқакларда бу бошқача, улар лаззатланишга олиб келадиган қисқа йўлдан юришни яхши кўрадилар.
Савол: – Жинсий алоқани соғлиққа қандай нафи бор?
Жавоб: – Тиббиётда жинсий алоқа йўли билан турли хасталикларни батамом даволаб юбориш, қайтариш ёки енгиллатиш мумкинлиги исботланган. Келтирилган далиллар ҳамкасбларнинг қошини чимиришига ёки лабини тишлашга мажбур қилса ажабэмас. Бундай касалликлар рўйхати белнинг юқориси ва пастки қисмини ўз ичига олади.
Европанинг ҳамма минерал сувлари, барча тропик дарахтлар, Хитойнинг барча шифобахш ўтлари жинсий алоқадаги бу табиий обиҳаёт суюқлик (элексир)ларнинг ўрнини босолмаслиги аниқ. Жинсий алоқа меъёрида бўлсагина соғлиққа фойда, акс ҳолда зарар эканлигини унутмаслик керак.
Яхши жинсий алоқа уйқусизликнинг ягона ва табиий дорисидир. Аввало, алоқа тўғрисида ўйлаш хаёлот оламини янгилайди, кишига ором бахшида этади. Биологик яхши жинсий алоқа табиий ухлатувчидир, у олдинига соғлом мизғишга келиб, сўнг чуқур уйқуга айланади. Бу айтилган ҳолатни қоида сифатида айтадиган бўлсак: эр-хотинни тўшакда жинсий алоқадан кейин уйқу элитмаса, жинсий му носабатда қандайдир камчилик бор. Лекин ҳаммаси яхши бўлса, бўшашган тана, оёқлар, сустлашган кўзга уйқу малҳам бўлади. Эру хотиннинг енгил қадам ташлаши, порлаган кўзлари кечаси бўлган яхши алоқа нишонасидир.
Юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари, тиббиётчилар ўрганаётган ўнлаб, юзлаб хасталиклар борки, яхши жинсий алоқалар уларга ҳам даво бўла олади.