Главная / Жамият / Айби бор мато – қисса таърихдан

Айби бор мато – қисса таърихдан

Бир амонатдор, ишончли савдогар бор экан. Доимо амонатдор бӯлишга ҳаракат қилар, ҳеч кимни алдамас экан. Бир куни сафарга чиқиши керак бӯлиб қолибди-да, дӯконига қӯлида ишлайдиган ишчилардан бирини қӯйиб, сафар қилиб кетибди.

У сафарда бӯлган чоғида дӯконга бир яҳудий киши келиб, бир хил матодан бир тӯпини сотиб олибди. У матода камчилик бор экан. Лекин дӯконда ишлаб турган киши айбларни айтмасдан, сифатли мато нархида, уч минг кумуш тангага сотиб юборибди.

emu2xq6xmaeugvlДӯкондор сафардан кайтиб келгач, бӯлиб ӯтган савдо ҳақида суриштириб, барча ҳисоб-китоб қоғозларини текшира бошлабди. Шунда айби бор матони сифатли мато нархида сотилганини билиб қолиб, ишчидан:

  • Ҳалиги айби-камчилиги бор мато қани? – деб сӯрабди.

Ишчи уни бир яҳудий кишига уч минг дирҳамга сотиб юборганини айтибди.

  • Яҳудийга айбини айтиб, тушунтириб сотдингми?
  • Йӯқ, – деди хизматчи. – Ӯзи кӯриб, қараб олди. Нақд фойда турганда савдони бузгим келмади.

Дӯкон эгаси унинг бу қилиғидан қаттиқ ранжиб, койиди-да:

  • У яҳудийнинг уйи қаерда? – деб сӯради.

Яшайдиган жойини билиб, уйига сӯроқлаб

борди. Яҳудий қандайдир бир юмуш билан бошқа шаҳарга сафар қилиб кетган экан. Уйидагилардан унинг қаерга, қайси карвон билан кетганини суриштириб билгач, дӯкон эгаси уч минг кумуш тангани олди-да, яҳудийнинг изидан қӯшни шаҳарга қараб отланди.

Уч кундан сӯнг карвонни қувиб етиб олиб, яҳудийни сӯраб, топти.

  • Менинг дӯконимдан айби бор мато сотиб олипсан. Хизматчи сенга унинг айбини айтмай пуллабди. Пулларинг менга керак эмас, пулларингни ол-да, менга матони қайтариб бер, – деди.

Яҳудий одам унинг бу ишидан ҳайратга тушиб:

  • Сен нима учун бундай қилаяпсан? – деди.

Дӯкон эгаси:

  • Мен мусулмон. Бизнинг динимиз амонатли бӯлишга буюради. Бировларни алдаб, хиёнат қилишдан қайтаради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бировларни алдайдиган киши мендан эмас», – деганлар. – Шунинг учун мен бировни алдамайман. Пулларингни ол, – деб жавоб берди.

Яҳудий унинг бундай амонатдорлигига таҳсин ӯқир экан:

  • Эй дӯстим, аслида мен сизларни алдаган эдим. Мен сенинг ишчинг қӯлига қалбаки пулларни тутқазиб, матони алдаб олиб кетган эдим. Лекин сенинг бу муомаланг – амонатдорлигинг менга катта дарс бӯлди. Мен сенинг матойингни ӯша нархга оламан, аввалги берган пулларим қалбаки эди, шунинг учун ӯрнига бу ҳақиқий кумуш тангаларни ол! – деди-да, – Барча оламларнинг эгаси Аллоҳга бӯйинсуниб, мусулмон бӯлдим.

Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йӯқ, Муҳаммад – саллаллоҳу алайҳи ва саллам– Аллоҳнинг Расули, элчиси, деб гувоҳлик бераман, – деб мусулмон бӯлганини эълон қилди.

Яна маълумот

nupwfes8jzf5puqvdrt-ygahb6nviogs

Қайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир қилади?

Шифобахш ўсимликлардан тайёрланган дорилар қайси касалликларга самарали таъсир қилиши ҳақида маълумот берилди. Шифобахш ўсимликлар қадимдан …